Россия “Турк оқими” орқали газ ўтказишни тўхтатади

Россия “Турк оқими” орқали газ ўтказишни тўхтатади

Россия “Турк оқими” орқали газ ташишни вақтинча тўхтатди, деб хабар қилди “Газпром” матбуот хизмати.

Россия компанияси маълумотларига кўра, 5—12-июн кунлари “Турк оқими” орқали газ ташиш режали профилактика ишлари туфайли тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, “Турк оқими” Туркияга ҳамда Жанубий ва Жануби-Шарқий Европа мамлакатларига газ етказиб бериш учун Қора денгиз орқали Россиядан Туркияга экспорт қилинадиган газ қувури ҳисобланади. Лойиҳа қуввати йилига 31,5 миллиард куб метр газни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!