Россия ТИВ Халқаро Гаага судининг Путинни ҳибсга олиш ордерига муносабат билдирди

Россия ТИВ Халқаро Гаага судининг Путинни ҳибсга олиш ордерига муносабат билдирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Халқаро Гаага судининг Россия президенти Владимир Путинни ва болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловани ҳибсга олиш ордерига муносабат билдирди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

“Халқаро жиноий суд қарорлари мамлакатимиз учун, жумладан, ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳам ҳеч қандай маънога эга эмас. Россия Халқаро Жиноят судининг Рим статути иштирокчиси эмас ва унга кўра ҳеч қандай мажбуриятларни ўз зиммасига олмайди. Россия бу орган билан ҳамкорлик қилмайди ва Халқаро суд томонидан ҳибсга олишнинг мумкин бўлган ‘рецептлари’ биз учун қонуний кучга эга бўлмайди”, — деди Мария Захарова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!