Россия Ташқи ишлар вазирлиги «Шимолий оқим» бўйича жавоб излашда давом этади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги «Шимолий оқим» бўйича жавоб излашда давом этади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Дания позициясига қарамай, «Шимолий оқим» бўйича жавоб излашда давом этади. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг таъкидлашича, Копенгаген дастлаб терговга қизиқмаган.

«Дания томони саботажни биргаликда текширишдан бош тортганига қарамай, Россия ТИВ Копенгагендан аввалроқ берилган саволларга жавоб излашда давом этади. »Гилам остидан супуриш« бу масалада муваффақият қозонмайди», - дея қайд этди дипломат.

Фақатгина Россия Федерацияси вакиллари иштирокидаги очиқ ва кенг қамровли халқаро тергов «Шимолий оқим»даги қўпорувчилик буюртмачилари тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этиши мумкин, дея қўшимча қилди Захарова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!