НАТО Парламент Ассамблеяси президенти этиб эндигина сайланган франциялик сенатор Жоэль Гарьо-Майлям Россия раҳбариятини халқаро трибуналда террорчи сифатида кўриш кераклигини маълум қилди.
Жоэль Гарьо-Майлям сайловдан кейинги нутқида НАТО шарқий иттифоқчиларининг Россия таҳдиди ҳақидаги огоҳлантиришлари Россия Украинага ҳужум қилгунига қадар альянснинг ғарбий давлатлари томонидан четлаб ўтилганини эслатди.
"Энди ҳеч қандай иккиланиш бўлиши мумкин эмас. Россия раҳбарлари ҳақиқий террорчилар каби ҳаракат қилишмоқда, мисли кўрилмаган ваҳшийлик — тинч аҳоли ва инфратузилмага ҳужум қилишмоқда. Биз ҳаракат қилишимиз керак, улар халқаро трибуналларда террорчи сифатида судланиши керак", — дейди касби бўйича ҳуқуқшунос ва халқаро ҳуқуқ бўйича мутахассис Жоэль Гарьо-Майлям.
"НАТО парламенти сифатида биз Украина ва унинг халқи – эркинлик, демократия ва суверенитетни ҳимоя қилишда ҳар куни жасорат ва матонат кўрсатадиган халқнинг ёнида бўлишимиз керак", — дея таькидлади у.
Кейинчалик, НАТО ПАнинг жорий сессиясида хусусан, Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат деб эълон қиладиган резолюцияни қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, НАТО Парламент Ассамблеяси альянснинг маслаҳат органи бўлиб, унда барча аъзо мамлакатлар парламентлари делегациялари йиғилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.