Россия мактаблари болаларни қурол отишга ўргатмоқда

Россия мактаблари "Кремль ғояларини тарғиб қилиш"га кўпроқ вақт ажратгани сабабли болаларни қурол отишга ўргатишни бошлади.
2024-2025 ўқув йилида Россия таълим тизимига киритилган тарғибот модулларидан бири "Ҳарбий тайёргарлик. Ҳарбий билим асослари" бўлиб, у болаларни урушга тайёрлайди. Агентство янгиликлар сайтининг таҳлилларига кўра, 8-10-синф ўқувчилари ҳарбий ўқув-машғулот йиғинларига юборилади.
Россияда болаларни мактабларда қурол отишга ўргатиш уларнинг келажакдаги жангчиларни тайёрлаётганини ва сезиларли даражада ҳарбий куч танқислигидан азият чекаётганини кўрсатади. Москва урушнинг яна бир неча йил давом этишига тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкин.
Нашр таҳлили шуни кўрсатдики, жорий ўқув йилида Россия мактабларида тарғибот машғулотларига ажратилган умумий соатлар сони икки бараварга ошиб, жами 11 минг ўқув соатидан 1300 соатни ташкил этади.
Meduza нашрининг хабар беришича, тахминан 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг ўқув-машғулот йиғинларига қатнашиши мажбурий бўлиб, уларни юборишдан бош тортган ота-оналар армияни "обрўсизлантириш" айби билан жарима тўлаши шарт экан.
Рус мактаб ўқувчиларига Совет ҳаво-десант кучлари махсус бўлинмалари фахрийси Сергей Чесалин ўқ отишни ўргатмоқда. Бундан ташқари, ўқувчилар мактабдан ташқарида ҳам ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқдалар. Россиянинг Красноярск ўлкасидаги Дивногорск шаҳрида "Рубеж" ҳарбий спорт жамоасининг машғулотлари суратга олингани маълум қилинган.
Россияда мактаблардаги тарғибот фақат ҳарбий тайёргарлик билан чекланмайди. Агентликнинг аниқлашича, жорий ўқув йилида дарс соатларининг 12 фоизини Кремль ғоялари ташкил этмоқда. Бироқ, ўқув дастуридаги тарғиботнинг улуши синф ва даражага қараб ўзгариши мумкин.