Россия компаниялари 4 мамлакатда 11 мингдан ортиқ ваколатхоналарни очди

Россия компаниялари 4 мамлакатда 11 мингдан ортиқ ваколатхоналарни очди

2022 йилдан бери Россия компаниялари 4 мамлакатда 11 мингдан ортиқ ваколатхоналарни очди. Бу ҳақда «Известия» Финион компанияси ҳисоб-китобларига таяниб ёзмоқда.

Энг кўп филиаллар Сербияда очилган - 9 минг. БААда 1600 та, Арманистонда 850 та, Қирғизистонда 450 та компания рўйхатга олинган.

Мутахассислар бизнеснинг ушбу мамлакатларга келишини логистика ва солиқларни тежаш, шунингдек, хорижий тўлов тизимларидан фойдаланиш имконияти билан боғлашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!