Россия иқтисодиёти пасайиб кетди: Инфляция инқирози туфайли одамлар савдо марказларидан сариёғ ўғирламоқда
Нархларнинг кескин ўсиши бутун мамлакат бўйлаб дўконлардан кўплаб ўғирликларга сабаб бўлди ва бу маҳсулотларни қулф ва калит остида сақлашга мажбур қилди.
Россия асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошишда давом этар экан, муаммоларга дуч келмоқда.
Октябрь ойи охирига келиб, Россияда сут маҳсулотлари нархи 2023 йил декабрига нисбатан ҳайратланарли даражада 25,7 фоизга ошди.
Нархларнинг кескин ўсиши бутун мамлакат бўйлаб дўконларда кўплаб ўғирликларга сабаб бўлди.
Ижтимоий тармоқларда музлаткичларда қулфланган сариёғ ва харидорлар сотиб олмоқчи бўлсалар, ходимларга мурожаат қилишларини билдирувчи белгилар акс этган суратлар тарқалди.
Интернетда жойлаштирилган видеокузатув камерасида ҳам россиялик эркакнинг Москвадаги Пятерочка супермаркетидан 25 пакет сариёғ ўғирлагани кўрсатилган.
Бу октабр ойида истеъмол нархлари индекси рекорд даражага етган ва иқтисодчилар озиқ-овқат нархлари ўсишда давом этиши ҳақида огоҳлантирган пайтга тўғри келади.
Центябр билан солиштирганда нархларнинг ўсиши тезлашди. Айниқса, қўрқинчли жиҳати шундаки, тезлашув бутун савдо саватидаги нархлар билан боғлиқ.
«Ҳафталик саватга киритилган 107 та маҳсулотдан 84 таси қимматлашди - бу сўнгги йиллардаги яна бир мутлақ рекорд!»
Айни пайтда сут таннархи ўтган йилнинг декабрь ойидан бошлаб 12,75 фоизга ошган.
Путин россияликларга Украинадаги уруши натижасида иқтисодиёт зарар кўрмаслигига ваъда берган эди.