Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида 2021 йилни 17 июнда Тошкент шаҳрида ҳамда 2021 йилнинг 21 майда Москва шаҳрида имзоланган битимга кўра, бир томон давлат ҳудудида вақтинча бўлиб турган бошқа томон давлатининг фуқаролари 15 кунгача мобайнида келиш давлатининг ваколатли органларида рўйхатдан ўтмасдан яшашлари мумкин.
Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистон ҳудудига чегара назорати органларининг чегара назорати органлари томонидан паспортга қўйиладиган белги (чегара сана штампи) билан кирган кундан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати 3 кундан 15 кунгача этиб белгиланди.
Худди шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг Россия давлатида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати 7 кундан 15 кунгача узайтирилди. Агар 15 кундан ортиқ муддатга қолиш истаги бўлган меҳмонлар белгиланган тартибда вақтинчалик рўйхатдан ўтишлари лозим.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.