Россия БМТ Низомини ҳурмат қилишга тайёрлигини билдирса, тинчлик жараёнига қўшилиши мумкин

Россия БМТ Низомини ҳурмат қилишга тайёрлигини билдирса, тинчлик жараёнига қўшилиши мумкин

Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари якшанба куни Швейцарияда бўлиб ўтган тинчлик саммити якунлари бўйича маълум қилди. «Россия БМТ Низоми асосида тинчликка тайёр эканини айтса, уни тинчлик саъй-ҳаракатларига жалб қилиш вақти келади. Умид қиламанки, бу тез орада амалга ошади», - деди фон дер Ляйен.

Еврокомиссия раҳбари Москвани жаҳон ҳамжамиятининг Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, зўравонликни камайтириш ва украиналик болаларни ватанга қайтариш зарурлиги ҳақидаги чақириқларини эшитишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!