Россия армиясининг Украинадаги ҳақиқий ютуқлари Кремл баёнотларидан беш баробар камроқ – ISW.
Агар Россия президенти йил бошидан буён армия 3 минг квадрат километрдан ортиқ ҳудуд ва 133 та аҳоли пунктини эгаллаганини даъво қилган бўлса, Урушларни ўрганиш институти (ISW) ҳисоб-китобларига кўра, Россия назоратига атиги 622 квадрат километр ҳудуд ва 64 та аҳоли пункти ўтган.
Институтнинг таъкидлашича, ўхшаш тафовутлар Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов томонидан эълон қилинган июн ойи статистикасига ҳам тегишли. У 636 квадрат километр ҳудудда олдинга силжиш ва 29 та аҳоли пункти эгаллангани ҳақида хабар берган эди.
ISW эса амалдаги олдинга силжишни тахминан 30 квадрат километр ва 20 та аҳоли пункти (шу жумладан, Россия бўлинмалари вақтинчалик кира олган ҳудудлар) деб баҳолайди.
Экспертларнинг фикрича, бундай баёнотлар Кремль ахборот кампаниясининг бир қисми бўлиб, у Россия ғалабасининг муқаррарлиги ва Украина мудофааси заифлашгани ҳақида таассурот уйғотишга қаратилган.
Таҳлилчиларнинг қайд этишича, Россия армиясининг янги ютуқлари ҳақидаги хабарларни фаол тарқатиш халқаро аудиторияга, жумладан, Москванинг Вашингтон билан алоқалари арафасида таъсир ўтказишга мўлжалланган бўлиши мумкин.
ISW, шунингдек, июн ойида Россия қўшинлари эгаллаган ёки олдинга силжиган ҳар бир квадрат километр ҳудуд учун ўртача 1298 нафар ҳарбий хизматчини йўқотганини ҳисоблаб чиқди. Институт баҳосига кўра, бу ҳужумкор операцияларнинг қимматга тушаётганидан ва уларнинг самарадорлиги чекланганлигидан далолат беради.
Таҳлилчилар Кремлнинг Россия қўшинлари олдинга силжиётгани ҳақидаги баёнотлари Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасида 4 июл куни бўлиб ўтган телефон мулоқотидан сал олдин янграганига эътибор қаратмоқда. Шу билан бирга, Вашингтон Украинага ҳарбий ва разведка кўмагини беришда давом этмоқда, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс эса Россиянинг кейинги ҳужумлар учун салоҳияти аста-секин тугаб бораётгани ва ҳар бир янги олдинга силжишнинг баҳоси ғоят юқорилигича қолаётганини таъкидлади.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.