Еврокомиссиянинг Россия суверен активларини эҳтимолий мусодара қилиш режалари глобал инвесторлар орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу ҳақда РИА Новости "Euroclear" бош директори Валери Урбаннинг "Le Monde" нашрига берган интервьюсига таянгна ҳолда хабар берди.
Урбаннинг сўзларига кўра, Хитой ва араб мамлакатларининг йирик сармоядорлари бу вазият уларда очиқча хавотир уйғотганини билдирган. У таъкидлаганидек, бундай қадам Европа молия тизимига ишончни пасайтиб, ЕИ банклари ва молиявий муассасаларида маблағ сақлашга қизиқувчи инвесторлар сонини камайтириши мумкин.
Унинг таъкидлашича, "Euroclear" бундай қарор устидан ЕИни халқаро судга бериши мумкин
“Глобал инвесторлар еврозонага камроқ маблағ йўналтиради. Бу Европа мудофаа, "яшил ўтиш" ва рақамли трансформация лойиҳаларини молиялаштиришга таъсир қилади”, — деди "Euroclear" раҳбари.
"Euroclear" ҳисобларида ҳозир 193 миллиард евро Россия активлари сақланади, шундан 180 миллиард евро — Россия Марказий банкига тегишли. Компания умумий ҳисобда 42,5 триллион евро активларни бошқаради — бу Франция ЯИМдан 14 баравар кўп.
Урбаннинг айтишича, активларни мусодара қилиш бошқа инвесторлар учун хавфли прецедент яратиб, халқаро ҳуқуқни бузиши ва Россиянинг халқаро судда даъво қила олиши мумкин.
Россия ТИВ бундай ҳаракатларни “ўғрилик” деб атаган ва Москвада жавоб чоралари борлиги таъкидланган.
G7 ва ЕИ Россиянинг тахминан 300 миллиард доллар активларини музлатиб қўйган. 2025 йил январ–сентябрь ойларида ЕИ ушбу музлатилган активлардан олинган 14 миллиард еврони Украинага йўналтирган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.