Украинанинг давлат қарзи 2024-йилда ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) 92 фоизига етди ва 7 триллион гривнани (165,1 миллиард доллар) ташкил этди. Бу ҳисоб-китобларни Форбеснинг Украина бўлими амалга оширди.
Украина давлат қарзининг 96 фоизи тўғридан-тўғри давлат қарзидан, яна 4 фоизи давлат томонидан кафолатланган қарздан. Шу билан бирга, 2023 йилда Украинанинг давлат қарзи 5,5 триллион гривнани (129,7 миллиард доллар) ёки ЯИМнинг 84 фоизини ташкил қилди. Мамлакат давлат қарзининг ўсишига ички (резидентлардан), шунингдек, ташқи (хорижий кредиторлардан) қарзлар ҳажмининг сезиларли даражада ошиши сабаб бўлган. Гривна курсининг бошқа валюталарга нисбатан заифлашиши ҳам Украина давлат қарзининг ўсиши факти сифатида тилга олинган.
2021 йилда Украинанинг давлат қарзи ЯИМнинг атиги 49 фоизини ташкил этди. Таққослаш учун, 2023 йилда Россия Федерациясининг давлат қарзи ЯИМнинг 15 фоизини ташкил этди. Шу билан бирга, Россия Федерациясининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан ташқи қарзи даражаси 1999 йилда рекорд даражадаги 91 фоизга етди. АҚШда давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати тахминан 129% ни ташкил этади, Японияда эса давлат қарзи ялпи ички маҳсулотдан 2,5 мартадан ортиқроқдир.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.
Россия Адлия вазирлиги "хорижий агентлар" рўйхатига олти кишини, жумладан, BBC рус хизматининг икки журналисти - муҳаррир Анастасия Лотарева ва мухбир Андрей Козенкони киритди.
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.