Сурия собиқ президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад турмушга чиқишидан олдин Британия разведкасига ишлаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда суриялик мухолиф журналист Низар Наюф томонидан эълон қилинган ҳужжатларга таяниб Sky News Arabia телеканали хабар берди.
Ҳужжатларда келтирилишича, 1990 йилларда Асма Асад британиялик разведкачи Элизе Боулер ёрдами билан Лондондаги JP Morgan банкига ишга жойлашган. Таъкидланишича, Сурия ҳукумати Асма Асаднинг бу каби алоқаларидан хабардор бўлган бўлиши мумкин. Шу боис ўша вақтдаги давлат раҳбари Ҳофиз Асад ўғлининг Асмага уйланишига қаршилик билдирган. Аммо телеканалнинг қайд этишича, ушбу ҳужжатларнинг ҳақиқий эканини ҳозирча исботлашнинг имкони йўқ.
Декабрь охирларида The Times Асма Асад Буюк Британияга қайта олмаслигини, чунки унинг паспорти муддати ўтиб кетгани тўғрисида хабар берганди. Газетанинг Британия ТИВдаги манбалари Асад хонимда Бирлашган қиролликнинг амалдаги паспорти йўқлигини тасдиқлаган.
Туркиянинг Haberturk нашри 23 декабрь куни Асма Асад ажрашиш учун ариза берганини ёзди. Журналистларнинг маълумотларига кўра, унга Москвадаги яшаш тарзи ёқмаяпти ва у Лондонга кетмоқчи, шу боис Россиядан чиқиш учун «махсус рухсат» сўраган, чунки Асаднинг ўзига мамлакатни тарк этиш тақиқланган. Кремль эса ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
The Телеграпҳънинг ёзишича, Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг рафиқасини лейкоздан даволаш билан шуғулланаётган шифокорлар уни бошқа одамлардан изоляция қилиб қўйган. Тиббиёт ходимлари Асма Асаднинг омон қолиш имкониятини «50/50» дея баҳоламоқда.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Мутахассисларнинг фикрича, Қўшма Штатлар 2029-йилгача мудофаа харажатларини 4,4 дан 5,2 триллион долларгача ошириши керак. Бу жорий харажатларга нисбатан ҳар йили ўртача 165 миллиард долларга ўсишини талаб қилади.
Доналд Трамп маъмурияти ўз ҳаракатлари Жо Байден даврида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши билан таққосланиши мумкинлигидан хавотирда.
Microsoft, биринчи навбатда, кам ишлаётган ва кам ишлайдиган ходимларга таъсир қиладиган ходимларнинг қисқаришини тасдиқлади. Ишдан бўшатилганларнинг аниқ сони ҳозирча ошкор этилмаган.
АҚШ Украинага "жуда муҳим" ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилмоқчи . Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали вакили маълум қилди , дея хабар беради РИА Новости .
Колумбия университети профессори Жеффри Сакс Нетаняҳуни Сурия ва Ироқдаги уруш учун жавобгарликда, шунингдек, АҚШни Эрон билан тўқнашувга ундашда айблаган.