Малайзияда Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовга мамлакатимиз маданий меросига оид тарихий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари топширилди. Булар: Абу Райҳон Берунийнинг "Ат-Тафҳим" ва Абулқосим Фирдавсийнинг Темурийлар даврида кўчирилган "Шоҳнома" асарлари. Ислом тафаккури ва цивилизацияси институтида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромидин Гадоев ҳам иштирок этди.
Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов қадимий қўлёзмалар нусхаларини қабул қилиш жараёни ҳақида фикр билдирди:
"Бугунги кунда Ўзбекистонда Президентимиз ташаббуслари билан тарихий меросимизни ўрганиш ва инсонпарварлик ғояларини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан саккиз йил муқаддам давлатимиз раҳбари фармонларига биноан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташкил қилинди. Марказимизда Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломаларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини акс эттириш, юртимизда ва хорижда сақланаётган Ўзбекистонга оид маданий ва маърифий ёдгорликларни тадқиқ этиш кўзда тутилган. Шунингдек, буюк алломаларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини ўрганиш ҳамда маданий ёдгорликларни тадқиқ қилиш борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда. Бугун қабул қилинган қўлёзма нусхалари ҳам марказимиз экспозициясини янада бойитади".
Бу қўлёзмалар Ислом цивилизацияси марказининг тарихий экспозициясида намойиш этилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, ўтган йилнинг декабрь ойида Малайзиядаги Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти хузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Ўзбекистоннинг маданий меросига оид тарихий қўлёзмалар топилгани ҳақида хабар берилганди.
Абу Райҳон Беруний (973–1048) асарлари ва илмий кашфиётлари дунё илм-фани ривожига катта ҳисса қўшган. Унинг 1197 йилда кўчирилган "Ат-Тафҳим" асари жаҳон илм-фанида муҳим манба сифатида эътироф этилган. Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома"си эса XV асрда Темурийлар даври китобат санъати анъаналари асосида кўчирилган. Асарда Камолиддин Беҳзод миниатюра мактабига хос элементлар аниқланган.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Мутахассисларнинг фикрича, Қўшма Штатлар 2029-йилгача мудофаа харажатларини 4,4 дан 5,2 триллион долларгача ошириши керак. Бу жорий харажатларга нисбатан ҳар йили ўртача 165 миллиард долларга ўсишини талаб қилади.
Доналд Трамп маъмурияти ўз ҳаракатлари Жо Байден даврида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши билан таққосланиши мумкинлигидан хавотирда.
Microsoft, биринчи навбатда, кам ишлаётган ва кам ишлайдиган ходимларга таъсир қиладиган ходимларнинг қисқаришини тасдиқлади. Ишдан бўшатилганларнинг аниқ сони ҳозирча ошкор этилмаган.
АҚШ Украинага "жуда муҳим" ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилмоқчи . Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали вакили маълум қилди , дея хабар беради РИА Новости .
Колумбия университети профессори Жеффри Сакс Нетаняҳуни Сурия ва Ироқдаги уруш учун жавобгарликда, шунингдек, АҚШни Эрон билан тўқнашувга ундашда айблаган.