“Ан-Насср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда унинг севгилиси Жоржина Родригес ўртасида расмий никоҳ шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Маrcа нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, мазкур ҳужжат катта молиявий мажбуриятларни ўз ичига олади. Агар жуфтлик ажрашадиган бўлса, Роналду юз миллионлаб доллар сарфлашига тўғри келиши мумкин. Шартномада нафақат ҳар ойлик тўловлар, балки бир марталик йирик суммалар ва катта миқдордаги бонуслар ҳам белгиланган.
Шартноманинг асосий бандлари қуйидагича:
Жоржинага ҳар ойда 114 минг АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилади;
5,6 миллион долларгача бўлган қийматдаги кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи берилади;
Ажрашиш ҳолатида Жоржинага ҳар ойда 110 минг доллар миқдорида “пенсия” тўланади;
Фарзандлар учун ҳар ойда 500 минг доллар миқдорида алимент ажратилади;
Қўшимча бонус сифатида йилига 2 миллион доллар, икки дона қимматбаҳо автомобил ҳамда авиапарвозлар билан боғлиқ имтиёзлар тақдим этилади;
Ажрашиш юз берган тақдирда, 50 миллион доллар миқдоридаги бир марталик тўлов амалга оширилади.
Forbes нашри ҳисоб-китобларига кўра, Криштиану Роналдунинг бойлиги тахминан 671 миллион доллар деб баҳоланмоқда. У ушбу шартномани имзолаш орқали нафақат ўз молиявий активларини ҳимоя қилиш, балки Жоржина Родригес ва фарзандларининг келажагини ҳам кафолатлашни мақсад қилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.