Роналду таҳлил топширди: унда коронавирус борми?

Роналду таҳлил топширди: унда коронавирус борми?

“Ювентус” клубининг португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду коронавирусга таҳлил топширди. Таҳлил натижаси футболчида янги турдаги коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатди. Бу ҳақда Eurosport хабар қилди.

Таъкидланиича, “Ювентус” клуби барча футболчилар ва ходимлари тест натижаларини олди. Айни вақтда фақат уч нафар футболчида - Даниэле Ругани, Блез Матюиди ва Пауло Дибалида вирус аниқланди.

Роналду Мадейра оролида карантин ўтказмоқда. Италия чемпионати 3 апрелгача танаффус олди.

Италия Европа мамлакатлари орасида COVID-19 бўйича касалланганлар ва ундан вафот этганлар сони бўйича етакчилик қилмоқда.

Жон Хопкинс университети қошидаги тадқиқот ва инжинирнг маркази маълумотларига кўра, 59 138 киши касалланди, 5476 киши вафот этди ва 7024 киши соғайиб кетди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!