Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби футболчиси Криштиану Роналду «Реал»га қайтишини истисно қилмади. Бу ҳақда Роналдунинг испаниялик журналист Эдуардо Агиррега берган интервьюсига таяниб, Спорт24 хабар берди.
“Балки фаолиятим тугаганидан кейин нимадир юз бериши мумкин. Мен "Реал Мадрид"да футбол борасида энг яхши вақтларни ўтказдим», деди Роналду.
Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача «Реал»да ўйнаган. Жамоа билан бирга икки марта Испания чемпионлигини қўлга киритди, икки марта мамлакат кубоги соҳибига айланди, шунингдек, тўрт марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Роналду оиласи билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтди ва 2023 йилнинг январидан буён «Ал-Наср» ҳужумчиси ҳисобланади. Футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2024/25 йилги мавсум охиригача амал қилади. Оммавий ахборот воситаларида томонлар меҳнат шартномасини узайтириш бўйича келишиб олгани ҳақида аллақачон хабар берилган эди. Янги шартнома шартларига кўра, Роналду клубнинг 5 фоиз акцияси эгасига айланади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.