«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони Про-лигасида 2025 йил сентябридан бери илк марта гол ура олмади. Бу ҳолат чемпионатнинг 13-турида «Ан-Аҳли»га қарши ўйинда қайд этилди.
Учрашув Жидда шаҳридаги «Шаҳзода Абдулла Ан-Файсал» стадионида бўлиб ўтди ва мезбонлар — «Ан-Аҳли»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Роналду бутун ўйин давомида майдонда ҳаракат қилди, аммо натижали ҳаракатлар билан ажралиб чиқа олмади. У сўнгги бор Саудия чемпионатида 2025 йил 14 сентябрь куни, 2-тур доирасида «Ал-Холуд»га қарши баҳсда (2:0) гол ура олмаган ҳолда майдонни тарк этган эди.
Жорий мавсумда Криштиану Роналду «Ан-Наср» сафида Саудия Про-лигасида 12 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.