"Барселона" жамоасининг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Испания чемпионатининг жорий мавсуми якунлангач, фаолиятини тугатиши мумкин. Бу ҳақдаги маълумот билан "The Touchline" нашри бўлишмоқда.
Бундан олдинроқ, "кўк-анорранглилар" муддати тугаётган шартномани футболчи билан узайтиришни режалаштирмаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Манбанинг маълумотларига кўра, 37 ёшли футболчи шу ёздаёқ фаолиятига нуқта қўйиш фикрига тобора кўпроқ мойил бўлмоқда. Унинг оиласи Барселонада ўзини жуда қулай ҳис қилмоқда ва бошқа мамлакатда, масалан, Саудия Арабистонида янги ҳаёт бошлашдан манфаатдор эмас.
Жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 31 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 13 бор ишғол қилди ва учта голли узатмани амалга оширди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
БМТ ҳузуридаги Атом энергияси бўйича комиссия маълумотига кўра, Эрон номаълум жойда 9 450 килограмм (20 833 фунт) юқори даражада бойитилган уран сақламоқда.
Эммануэль Макрон Европа Иттифоқининг Жанубий Америка билан тузилган Меркосур савдо келишувини «вақтинча» амалга жорий этиш қарори «ёмон сюрприз» бўлганини билдирди.
АҚШнинг Эронга ҳужум қилиш хавфи туфайли Қуддусдаги АҚШ элчихонаси ўз ходимларини Исроилни тарк этишга чақирди. Элчи Майкл Хакаби тегишли хатни эълон қилди, деб хабар беради The New York Times.
Каппадокиянинг марказида жойлашган тарихий Ортаҳисар қишлоғи Халқаро Cittaslow (Секин шаҳарлар) тармоғига расман аъзо сифатида қабул қилинди. Узоқ ва пухта тайёргарлик жараёнидан сўнг Ортаҳисар рекорд даражадаги балл тўплаб, барқарор шаҳар ривожи ҳамда бетакрор маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқичга эришди. Шаҳарнинг Cittaslow тармоғига қўшилиши билан Туркиядаги секин шаҳарлар сони 29 тага етди.