Бугун, 2026 йил 28 февраль куни Исроилда режалаштирилган барча футбол учрашувлари мамлакатдаги кескин ҳарбий вазият туфайли бекор қилинди.
Мазкур қарор Исроил Мудофаа вазирлиги ва Мамлакат ичкариси қўмондонлиги (Home Front Command) кўрсатмасига биноан қабул қилинди. Бунга Исроил ва АҚШ ҳарбий кучларининг Эронга берган «превентив» зарбаси ҳамда унга жавобан Теҳрон томонидан амалга оширилган ракета ҳужумлари сабаб бўлган.
Муҳим тафсилотлар:
Ҳарбий вазият: Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга қарши «Midnight Hammer» (Ярим тунги болға) операцияси доирасида АҚШ ҳарбийлари иштирок этаётганини тасдиқлади.
Бекор қилинган ўйинлар: Бугун Исроил юқори лигасида 5 та учрашув ўтказилиши керак эди:
«Бейтар» — «Ирони Тверия»
«Ашдод» — «Маккаби Нетанья»
«Хапоэль Хайфа» — «Маккаби Тель-Авив»
«Хапоэль Ирони Кирьят-Шмона» — «Бней Сахнин»
«Маккаби Бней Рейне» — «Хапоэль Иерусалим»
Исроил футбол ассоциацияси президентининг баёноти:
Исроил футбол ассоциацияси президенти Моше Зуарес вазиятга шундай изоҳ берди:
«Сўнгги йиллар бизни қисқа вақт ичида тайёргарлик кўришга ва спорт тадбирларини тўхтатиб, кейин қайта тиклашга ўргатди. Хавфсиз келажак йўлида миллий барқарорликни мустаҳкамлашга ҳаммамиз ўз ҳиссамизни қўшамиз. Барчангизни кўрсатмаларга риоя қилишга ва ўзингизни асрашга чақираман».
Ҳозирда Исроил ҳаво ҳудуди фуқаролик авиацияси учун ёпилган ва аҳолига бошпаналарга яқин жойда бўлиш тавсия этилган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Волож Исроил фуқаролигига эга. У 2022 йилда Россияни тарк этган ва кейинроқ Россиядаги бизнесини ҳам сотди. 2023 йилда у Россияга қарши баёнотлар билан чиқди.
БМТ ҳузуридаги Атом энергияси бўйича комиссия маълумотига кўра, Эрон номаълум жойда 9 450 килограмм (20 833 фунт) юқори даражада бойитилган уран сақламоқда.
Эммануэль Макрон Европа Иттифоқининг Жанубий Америка билан тузилган Меркосур савдо келишувини «вақтинча» амалга жорий этиш қарори «ёмон сюрприз» бўлганини билдирди.
АҚШнинг Эронга ҳужум қилиш хавфи туфайли Қуддусдаги АҚШ элчихонаси ўз ходимларини Исроилни тарк этишга чақирди. Элчи Майкл Хакаби тегишли хатни эълон қилди, деб хабар беради The New York Times.
Каппадокиянинг марказида жойлашган тарихий Ортаҳисар қишлоғи Халқаро Cittaslow (Секин шаҳарлар) тармоғига расман аъзо сифатида қабул қилинди. Узоқ ва пухта тайёргарлик жараёнидан сўнг Ортаҳисар рекорд даражадаги балл тўплаб, барқарор шаҳар ривожи ҳамда бетакрор маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқичга эришди. Шаҳарнинг Cittaslow тармоғига қўшилиши билан Туркиядаги секин шаҳарлар сони 29 тага етди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида болани ток урганлиги ҳолати юзасидан расмий маьлумот берилди.