Рим папаси Ливанга бормоқчи

Рим папаси Ливанга бормоқчи

Рим папаси Франциск Ливанга сафар қилиш нияти борлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.

«Қадрли ливанликлар, сизларнинг олдингизга келиш истагим кучли... Ливан яна Яқин Шарқда биродарлик ва тинчлик тимсолига айланиши учун дуо қилишдан чарчамайман», – деди папа Байрут портида 2020 йилнинг 4 августида юз берган кучли портлаш ҳақидаги нутқида.

Шунингдек, у жаҳон ҳамжамиятини иқтисодий инқироздан қийналаётган Ливанга ваъдалар билан эмас, амалий ёрдам кўрсатишга чақирди. 84 ёшли папа Францискнинг Ливанга сафари жорий йилнинг охиригача амалга ошиши кутилмоқда.

Ливан аҳолиси қарийб 7 миллион бўлиб, унинг 40 фоизини турли мазҳаблардаги насронийлар ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!