Reuters: Пентагон Украинага NASAMS тизимлари учун 1,2 миллиард доллар ажратади

Reuters: Пентагон Украинага NASAMS тизимлари учун 1,2 миллиард доллар ажратади

Пентагон АҚШнинг Raytheon Technologies компанияси билан Украинага етказиб бериладиган олтита илғор NASAMS ҳаво мудофаа тизимлари учун 1,2 миллиард долларлик шартнома имзолайди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ишончли манбаларига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ҳукумати Украинага жами саккизта NASAMS тизимини юборишни маъқуллаган. Аввалроқ, иккита шундай тизим аллақачон Украинага етиб келган.

NASAMS — паст ва ўрта баландликдаги ҳаво нишонларига қарши курашиш учун мўлжалланган мобил зенит-ракета тизими. У дронлар, баллистик ва қанотли ракеталар, вертолётлар, самолётлар ва бошқа ҳаво нишонларини йўқ қилишга ихтисослашган.

Комплекс Норвегиянинг Kongsberg Defence & Aerospace ва АҚШнинг Raytheon Technologies компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!