Режиссёр Сарвар Каримов ўпишиш саҳнаси ва титрлар туфайли «Milliy TV»ни судга бермоқчи

A A A
Режиссёр Сарвар Каримов ўпишиш саҳнаси ва титрлар туфайли «Milliy TV»ни судга бермоқчи

Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» асари асосида ўзбекистонлик режиссёр Сарвар Каримов томонидан суратга олинган фильм 20 март куни «Milliy TV» телеканали орқали эфирга узатилди. Сарвар Каримов эфирга узатилган фильмнинг энг муҳим қисмлари — Илёс ва Асалнинг Иссиқкўл бўйидаги бўса саҳнаси кесиб ташланганидан норозилигини билдириб, байрамдан сўнг телеканални судга беришини маълум қилди.

 

Қадрли «Milliy TV» телеканалининг айрим ижодкорлари. Сизларни илгари ҳам унчалик қаттиқ яхши кўрмасдим-у, кечаги ишингиздан кейин умуман ёмон кўриб қолдим. Телеканалингизни бутун ижодий жамоамиз билан ёмон кўрамиз. Магазинчи Ғайбулла ҳам сизларни ёқтирмайди, ўзи айтди менга.

Кеча, яъни 2020 йил 20 март соат 22:00 да мен режиссёрлик қилган «Сарвқомат дилбарим» фильми телеканалингизда эфирга узатилди. Уялмасдан, мендан рухсат сўрамасдан, бир оғиз маслаҳатлашмасдан фильмнинг энг муҳим саҳналаридан бири бўлмиш — Илёс ва Асалнинг Иссиқкўл бўйидаги бўса саҳнасини кесиб ташлабсизлар. Авваламбор, бу саҳна сюжет учун ўта муҳим. Қолаверса, айнан шу саҳнада фильмнинг ғоясига хизмат қилувчи кийик образи илк бора томошабин кўз олдида гавдаланарди. Бу кийик метафора бўлиб, бахт тимсолини ўзида ифода этади. Афсуски, сизлар метафора нима эканини тушунмасангиз керак. Акс ҳолда уни кесиб, йўқ қилиб ташлашга виждонингиз йўл қўймаган бўларди.

Шу ўринда сизларга савол бермоқчи эдим: наҳотки одам шу қадар қўрқоқ бўлиши мумкин? Икки одам кадрда ўпишса – мусаффо осмонимиз узилиб қаро ерга қулаб тушадими? Ёки ўзбек ўпишмайдими? Ёки бу фильмда уйдан қочиб, кўча-куйда ўпишиб юриш тарғиб қилинганми? Фильмни ўзи кўраётганда мундоқ умумий маъно-мазмунига ҳам аҳамият берасизларми? Ёки ақл-у фаросатингиз фақатгина асарни алоҳида-алоҳида кадр даражасида кўришдан уёғига ўтмайдими? Фильмнинг бошида катта қилиб 16+ деб ёзилган бўлса, жонивор кечаси 22:00 дан кейин берилаётаган бўлса – нима муаммо? Қолаверса, кинони мен тасвирга олганман, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бадиий кенгаши тасдиқлаган, шу саҳнаси билан Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия, Туркия кинотеатрлари намойиш этган, фестиваль ва танловларда қатнашган. Шундай экан, сиз нимадан қўрқасиз? Гап тегса – менга тегади, «Ўзбеккино»га тегади-ку! Сизларга тегмайди. Тегса ҳам, «Ана, режиссёрдан сўранглар нега бунақа уятсиз кино олганини. Бизга «Ўзбеккино» берди кинони, биз қўйдик», десангиз ҳам бўлади-ку?! Нега бу қадар қўрқоқсиз? Нега бу қадар калта ўйлайсиз? Қилаётган ишингиздан ўзингиз уялмайсизми? Наҳотки бир умр қўрқиб, қалтираб, икки пуллик ишингиздан айрилиб қолиш ваҳимаси билан яшаб, ўлиб кетаверасизлар? Сиз ҳам одамсиз-ку, қул эмас. Онгли мавжудотсиз-ку. Мия нимага берилган ўзи? Ўпишиш саҳнаси «Ўткан кунлар»да ҳам, «Шум бола»да ҳам бор-ку. Ёки бу фильмлар ҳам уятсизми? Ёки Чингиз Айтматов ёмон ёзувчими, уятсиз, маънавиятсиз асарлар ёзганми? Кесмасангиз — дунё остин-устун бўлиб кетар экан, мен билан алоқага чиқиб, бир оғиз маслаҳатлашсангиз бўлмасдими?

Бундан ташқари Илёснинг «Илҳом» театрида фое бўйлаб юриш саҳнасини ҳам кесибсизлар. Чунки деворда рассом Сардор Эркиновнинг «Метаморфозалар» туркум картиналари илинган эди. Ярим ялонғоч эркак ва аёлларни кўриб, қўрқиб кетган бўлсангиз керак-да. Шу саҳна эфирдан кетса – ўзбек миллати пароканда бўлиб, ёшларимиз ёппасига уятсиз бўлиб кетади-ку ахир, тўғрими?

Аммо энг ачинарлиси – фильм якунидаги титрларни ҳам буткул кесиб ташлабсизлар. Яъни бу билан фильм учун бир йил фидокорона хизмат қилган юз кишига яқин жамоанинг меҳнатини сариқ чақага илмагансизлар. Илгари титрни яшин тезлигида ўтказиб юборардингиз. Бунисига кўниккан эдик. Эфир вақти фалон пул, буни биз ҳам тушунамиз. Аммо якуний титрни буткул кесиб ташлаш – қип-қизил сурбетлик эмасми?

Хуллас, мен сизлардан хафаман ва душанба куни яхши ният билан адвокат йўллаб, телеканалингизни судга бераман. Зора, шу инседентдан кейин қолган телеканалларимизга ҳам инсоф тегиб қолар ва оз бўлса-да, киноижодкорларнинг меҳнатини қадрлашни ўрганишар. Лекин сизларни бари-бир ёмон кўраман. Ўзингизни ўзингиз ҳам ёмон кўрсангиз керак. Тағин билмадим...

Наврўз байрами билан ҳам табрикламайман сизларни. Сизлар – ёмон одамсизлар!

Сарвар Каримов, кинорежиссёр

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Ўзбекистон телеканаллари биргаликда коронавирус профилактикаси кунларида «Уй кинотеатри» акциясини амалга оширмоқда. «Ўзбеккино» телеканалларга тақдимоти яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мўлжалланган 30 та янги фильмни тақдим этган. Улар орасида «Сарвқомат дилбарим» «Қўқон шамоли», «Авлоний», «Биринчи август» ва бошқалар бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда ҳаво диспетчери ва экипаж ўртасидаги алоқа узилиб қолди

Женнифер Лопес концертидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг аҳволини кўрдингизми? (Фото)

Кеча "Бунёдкор" стадионида жаҳон машҳур қўшиқчи Женнифер Лопеснинг концерт дастури бўлиб ўтди.

Аҳолига субсидия ўрнига фоизсиз қарз берилади

2025 йилдан бошлаб аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар босқичма-босқич бекор қилинади.

Ички ишлар вазирлиги семиз ходимларни ишдан бўшатади

Унга кўра, 20 минг киши жисмоний тайёргарлиги текширувидан ўтказилди ва улардан 30 нафари ишдан бўшатилди

Хамзат Чимаев: "У мени йўқ қилиб ташлайди"

UFC жангчиси Хамзат Чимаевнинг айтишича, UFC 308 турнирида Роберт Уиттакерда ғалаба учун имконият бўлмаган.

70 ёшдан ошган ҳайдовчиларга рулга ўтириш тақиқланади

Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Австриялик олимлар вақтни орқага қайтаришни ўрганишди

Бу илм-фандаги фундаментал инқилобдир — нима юз берганини қисқача тушунтирамиз

Криштиану Роналду икки оғиз сўз билан "Олтин тўп"ни танқид қилди

Куни кеча "Олтин тўп" учун 30 нафар номзоднинг рўйхати эълон қилинди.

АҚШдаги уйга ёши Ерникидан катта метеорит қулаб тушди

Таъкидланишича, метеорит тахминан 4,56 млрд. йил аввал пайдо бўлган

ДХХ: Ички ишлар органларининг порахўр ходимлари қўлга олинди

ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

Наманганлик отахон рекорд жаримани «ишлаб олди»

Наманган вилоятида «Gentra» русумли автотранспорт воситасида 82 маротаба йўл ҳаракатлари қоидаларини бузган отахоннинг машинаси хатланди.

ОТМга давлат гранти ва тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш баллари белгиланди

2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди.

АҚШ "тарвузи қўлтиғидан тушиб кетди": Туркиянинг рухсатисиз Қора денгизга ядровий сув ости кемаларини жойлаштира олмайди

Бу ҳақда Türkiye нашри Туркия нашри халқаро ҳуқуқ бўйича экспертларга таяниб ёзди.

Янги тарифлардан ғазабланган иттифоқчилар Трампнинг "энг заиф нуқтасига" зарба беришди

Бу ҳақда Politico таҳлилий мақоласида айтилмоқда.

Аляска — бу Путиннинг шахсий ғалабасими?

Владимир Зеленский АҚШда бўлиб ўтадиган Дональд Трамп ва Владимир Путин учрашувини Россия етакчисининг “шахсий ғалабаси” деб атади.

Ди Каприо қайси фильмни рад этганидан афсусда эканлигини очиқлади

Ди Каприонинг интервьюси Esquire нашрида чоп этилди.

Путин урушни тўхтатса Трамп унга "сюрприз" таклиф қилишга тайёр

Бу ҳақда The Daily Telegraph манбаларга таяниб ёзмоқда.

Тинчлик эвазига Алясками?

Дональд Трамп Владимир Путинга Украинадаги урушни тугатиш эвазига Аляска ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини ва санкцияларнинг қисман бекор қилиниши таклифини кўриб чиқмоқда.

Исроил ғазоликларни Жанубий Суданга кўчирмоқчи

Исроил бош вазири Ғазо аҳолисининг катта қисмини кўчириш ғоясини “ихтиёрий миграция” деб атамоқда.

Россиялик сиёсатчидан янги ташаббус: «Бир синфга — бир мигрант»

Россиянинг «Новые люди» партияси етакчиси Алексей Нечаев «Бир синфга — бир мигрант» ташаббуси билан чиқди.

Саудия Арабистонида оилавий зўравонлик қурбони бўлган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.

Тайванга кучли “Подул” тайфуни ёпирилди

Тайфун зарбаси натижасида 30 дан ортиқ одам жабрланган.

Ургутда 2 та юк машинаси тўқнашиб кетди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Келесда божхоначилар таркибида зарарли модда бўлган оздирувчи маҳсулотларни фош қилди

Марказий божхона лабораториясида олиб борилган экспертиза таҳлилларидан сўнг мазкур чой ва қаҳвалар, капсулалар таркибида “сибутрамин” моддаси мавжудлиги аниқланди.

АҚШда логистика поездининг 35 та вагони релсдан чиқиб кетди

Ҳодиса сабаби номаълум, айни дамда тергов олиб борилмоқда.

Ғазода Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 61 722 нафарга етди

2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.

Исроил элчиси ЕИни Ғазо масаласида Исроилга босим ўтказмасликка чақирди

Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.

Россияда бир фуқаро номига қарийб 3 кг. марихуана почта орқали келди

Буюртмани қабул қилиши керак бўлган пятигорсклик эркак жўнатмани олаётганда пайтда ушланган

Эрон Исроилнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига қилинган ҳужумларини қоралади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.

Исроил армияси журналистлар номларини йўқ қилиш рўйхатига киритгани айтилмоқда

Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.

Исроил Al Jazeera телеканалининг беш ходимини ўлдирди

2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.

ошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

Бозорнинг умумий дўконлар қурилган майдони 20.000 м/кв бўлиб, кўрилган тезкор чоралар натижасида 12.000 м/кв майдонда жойлашган савдо дўконлари ёнғиндан сақлаб қолинган.

Чироқчида хотин эрини қизғониб бошқа аёлни дўппослаб, кийимсиз қолдирди

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.

ДХХ: МИБ ходимига ҳукм ўқилди

Маълум бўлишича, давлат ижрочиси ушбу “хизмати” эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олган.

Бразилияда автобус ва юк машинаси тўқнашди, қурбонлар бор

Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 45 киши тан жароҳати олди, улардан 12 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Жомбойда ёнғин чиқди

Ёнғин натижасида “KIA BONGO”, “DAMAS” ва “GENTRA” русумли автомобиллар зарарланган.

Туркияда кучли 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Турли шаҳарларда, жумладан, Истанбулда ҳам ер силкиниши сезилган.

Болгарияда чўкиб кетган йигитнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Болгариянинг Созопол шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси украиналик қизни қутқаришга уриниш пайтида сув остидаги қоялар орасида қолиб ҳалок бўлганди.