Мадриднинг “Реал” клуби Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш устида ишламоқда.
Relevo нашри хабарига кўра, Мадрид клуби бразилиялик футболчининг янги шартномаси масаласини мавсум якунига қадар ҳал қилмоқчи ва яқин орада "Реал" ва Винисиус ўртасида ўтган ёзда бошланган музокаралар қайта тикланади.
"Реал Мадрид" Винисиусга 5 мавсум учун 1 миллиард евро тўлашга тайёр бўлган Саудия Арабистонидан келган таклиф шартномани узайтиришга тўсқинлик қилиши мумкин деб ҳисобламоқда. "Қаймоқранглилар" саудияликларнинг 24 ёшли вингерга бўлган қизиқишини инобатга олишмоқда ва футболчининг спорт амбициялари ва 1 миллиард евро сотиб олиш банди унга шартномани узайтиришда ёрдам беришига умид қилмоқда.
Таъкидланишича, Винисиус август ойида "Реал"ни тарк этишни ўйлаган, аммо якунда жамоада қолишга қарор қилган. Шунга қарамай, Саудия Арабистони ҳали ҳам бразилиялик футболчига бўлган қизиқишни йўқотгани йўқ ва эртами-кечми уни ўз чемпионатига жалб қилиш имкониятларига оптимистик қарамоқда.
Винисиуснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунига етади.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Доналд Трамп маъмурияти ўз ҳаракатлари Жо Байден даврида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши билан таққосланиши мумкинлигидан хавотирда.
Microsoft, биринчи навбатда, кам ишлаётган ва кам ишлайдиган ходимларга таъсир қиладиган ходимларнинг қисқаришини тасдиқлади. Ишдан бўшатилганларнинг аниқ сони ҳозирча ошкор этилмаган.
АҚШ Украинага "жуда муҳим" ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилмоқчи . Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали вакили маълум қилди , дея хабар беради РИА Новости .
Колумбия университети профессори Жеффри Сакс Нетаняҳуни Сурия ва Ироқдаги уруш учун жавобгарликда, шунингдек, АҚШни Эрон билан тўқнашувга ундашда айблаган.
Россия-Украина урушида қурбон бўлган аскарларнинг сонини аниқлаш қийин, чунки экспертлар буни "ҳикоялар уруши" деб аташади. Аниқ нарса шуки, Россия Иккинчи Жаҳон Урушидан бери ҳар қандай урушдан кўра кўпроқ аскарларини йўқотди.