Райҳон "запрет" ҳақида: "Мен Гулнора Каримованинг суратини жойламадим" (+Видео)

Райҳон "запрет" ҳақида: "Мен Гулнора Каримованинг суратини жойламадим" (+Видео)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниевадан ноодатий тарзда интервью олишди. Бу ишни эса "Шок.уз" сайти журналисти амалга оиширшга ҳаракат қилди. 

Бунинг учун журналист хонандани тўйхоналарlдан бирининг олдида кутиб туришга мажбур бўлди. Тўй тугагандан сўнг журналист хонанадага ноқулай саволлар билан мурожаат қилди. Ундан "запрет"га тушишига Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаб, сурат жойлагани сабаб бўлгани ҳақидаги гап сўзлар ва собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов билан бўлган можаролар хусусида сўралди.

"Мен Гулнора Каримованинг суратини ижтимоий тармоқларга жойламадим. Бу ёлғон. Собиқ эрим ва унинг хотини ҳақида шунча воқеалардан сўнг гапиришни истамайман", - деди Райҳон.

Шунингдек, хонанда, аслида, ростан ҳам "запрет"га тушгани ёки тушмаганини ҳам очиқламаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!