Маълум бўлишича, фуқаро банкдан автокредит олиб, уни вақтида тўламай келган.
Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор фуқародан ундирувчи банк фойдасига жами 168 786 251 сўм қарз ундириш ҳамда ундирувни JETOUR русумли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби шундаки, фуқаро ушбу автотранспорт воситасини банкдан автокредит асосида харид қилган бўлса-да, кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келиб, суд қарорига асосан ижро ҳаракатлари бошланган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли JETOUR русумли автомашина қидирувга берилган. Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ушбу транспорт воситаси йўл ҳаракати жараёнида аниқланиб, белгиланган тартибда ушлаб қолинган ва 2026 йил 22 апрель куни хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.
Шу билан бирга, ўрганишлар давомида аниқланишича, қарздор томонидан 2025 йилдан буён йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган маъмурий жарималар ҳам ўз вақтида тўланмаган. Бу ҳолат ҳам фуқаронинг мавжуд мажбуриятларига етарли даражада эътибор қаратмаганини кўрсатади.
Ҳозирги кунда давлат ижрочиси томонидан ушбу автотранспорт воситасини қонунчиликда белгиланган тартибда “аукцион савдолари”га чиқариш орқали қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Бироқ, аниқ сабаб ҳали ҳам номаълум. Кўпгина ҳолларда касаллик ирсий эмас. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ичак микробиомидаги бузилишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.