Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, Қўшма Штатларда ишлаётган россиялик дипломатларнинг фарзандлари паспорт олиш учун ҳеч қачон ариза бермаган бўлса-да, уларга туғилганлик ҳуқуқи бўйича мажбуран фуқаролик берилмоқда.
Захарова бу ҳақда душанба куни "Ведомости" газетасида чиққан мақоласида ёзиб қолдирди.
"Давлат департаменти ёки АҚШ дипломатияси ортида турганлар, Россия консуллик ходимларининг Қўшма Штатлар ҳудудида туғилган фарзандларига, улар ҳали вояга етмасдан, АҚШ конституциясидаги "тупроқ ҳуқуқи"ни рўкач қилиб, фуқароликни мажбурлаб тиқиштиришмоқда", — деб ёзади Захарова.
Унинг сўзларига кўра, ҳатто россиялик дипломатлардан бирига Давлат департаменти ходими қўнғироқ қилиб, унинг вояга етмаган ўғли туғилганлиги бўйича АҚШ фуқароси эканини маълум қилган. Захарова бундай ҳолатларни Россия ходимларига босим ўтказиш деб атади ва бу ишлар президент Трампнинг ортидан ундан яширинча қилинаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, бу воқеалар шундоқ ҳам ёмон аҳволдаги Россия-АҚШ муносабатларини янада оғирлаштиради.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.
НУЖ ҳақидаги ҳужжатлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг кўрсатмаси билан эълон қилинмоқда, у апрель ойида бу мавзудаги «қизиқарли» маълумотларни ошкор қилишга ваъда берган эди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.