Расман! Лионель Месси — "Интер Майами" футболчиси

Расман! Лионель Месси — "Интер Майами" футболчиси

МЛСнинг "Интер Майами" клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг трансферини расман эълон қилди. Клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида трансфер ҳақидаги реклама ролиги пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 2022/2023 йилги мавсум якунида Мессининг кетишини элон қилган эди. 35 ёшли футболчи клубни эркин агент сифатида тарк этди: Лионель 2021 йилнинг ёзидан буён жамоада ўйнаб келаётганди.

“Интер”нинг таклифини қабул қилишдан аввал “Олтин тўп”нинг етти карра соҳиби “Барселона” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клублари таклифларини рад этди. Ваҳоланки, "Ал-Ҳилол" футболчига икки йил давомида 1,2 миллиард евро тўлашга ваъда берганди.

Аргентиналик ҳужумчи жорий мавсумда “ПСЖ” сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!