Раъно Ярашеванинг отаси вафот этди

Раъно Ярашеванинг отаси вафот этди

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашеванинг отаси Сайфулло ҳожи Ярашев кеча, 31 май куни 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.

Сайфулло ҳожи Ярашев 1928 йилнинг 13 сентябрида Самарқандда таваллуд топган. У умрини таълимга бағишлади, мактабда ўқитувчи, сўнг директор, туман халқ таълими бўлими бошлиғи лавозимларида ишлади. Нафақага чиққач ҳам тинч ўтиргани йўқ. Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрининг аҳолиси энг кўп маҳалласи “Кунжупай” МФЙга раислик қилди.

Сайфулло ҳожи Ярашев 9 фарзанднинг отаси (4 ўғил 5 қиз), 31 набира, 62 эвара, 2 чеваранинг бобоси эди. Раъно Ярашева фарзандлар орасида тўртинчиси, уч ўғилдан кейин тўнғич қиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!