Қувалик фермер учун 400 миллион сўм миқдорида кредит ажратилади

Қувалик фермер учун 400 миллион сўм миқдорида кредит ажратилади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитовнинг Фарғона вилоятидаги учрашувлари доирасида Қува туманида ҳам бўлиб, аҳоли билан мулоқотда бўлиб, уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароитлари билан танишди.

“Янгичек” қишлоғида яшовчи Ҳусанбой ака ва рафиқаси Барнохон опалар қарийб 15 йилдан буён гулчилик билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлардан. Ушбу хонадонда 22 сотих ер майдонида икки юздан ортиқ турдаги гуллар  етиштирилади. 

Энг муҳими, тадбиркор етиштираётган гуллар ички бозор билан бирга, қўшни Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига ҳам экспорт қилинади.

Спикер ўринбосари сайловчилар билан мулоқот чоғида ушбу хонадонда ҳам бўлиб, тадбиркор билан суҳбатлашди, фаолиятини ривожлантиришда қандай муаммолар бўлса, уларни бартараф этишга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида, тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириш ниятида юрганини айтиб, халқ вакилидан икки юз миллион сўм миқдорида кредит олишда ёрдам сўради. Партия етакчиси шу ернинг ўзида муаммо ечимига киришиб, масалани ижобий ҳал этиш чораларини кўрди.

Шу куни Қува тумани “Қорақум” МФЙ “Терактаги” қишлоғида яшовчи Ҳожиакбар Ҳожиматов хонадонида 20 сотихлик иссиқхонада етиштирилаётган лимончилик фаолияти билан танишилди. Тадбиркорнинг айтишича, у лимончиликдан ташқари мевали ва манзарали дарахтлар етиштириб, қўшни мамлакатларга экспорт қилмоқда. Суҳбат ва мулоқотлар давомида иссиқхонадан самарали фойдаланиш, юртимизда томорқачиларга яратилаётган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

А.Хаитовнинг навбатдаги учрашуви “Гулистон” маҳалласида яшовчи Абдусамад Набиев хонадонида бўлиб ўтди. Аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутадиган бундай иссиқхоналар тармоғини янада кенгайтириш, маҳсулот етиштириш ҳажми ва турларини кўпайтириш, ёшлар учун қўшимча иш ўринлари яратиш лозимлиги қайд этилди.

Бугун фермерлар қишлоқда ҳақиқий ер эгаси – мулкдор сифатида сабзавот ва боғдорчиликни ривожлантириш, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан халқимиз дастурхонини тўлдириш йўлида чинакам фидойилик, ташаббускорлик кўрсатмоқда. Эл назарига тушган, ўз меҳнати ва тадбиркорлиги билан иқтисодиётимиз ривожига ҳисса қўшиб келаётган фермерлардан бири Камолиддин Дониёровдир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов тумандаги учрашувлари доирасида “Худоёр боғи баланд” фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам танишди. Туманда боғдорчилик, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш, томорқадан самарали фойдаланиш  бўйича зарур тавсиялар берди. 

Очиқ мулоқотлар давомида фермер хўжалиги раҳбари К.Дониёров фаолиятини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратишини айтиб, “Халқ банки” Фарғона вилоят филиали томонидан 400 млн сўм миқдорида кредит олишда кўмак сўради. Бу масала Спикер ўринбосари томонидан назоратга олиниб, ҳал этишга кўмаклашилди.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!