Қува туманида “Нексия-2” автомашинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Қува туманида “Нексия-2” автомашинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

21 октябрь куни вояга етмаган “Nexia-2” русумли автомашинасини Ўрта хўжа хасан кўчасида бошқариб кетаётиб, йўл четида турган пиёда Қ.З.ни уриб юбориши оқибатида, Қ.З. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!