Бир қатор америкалик мусулмон нодавлат ташкилотлари АҚШ президенти Жо Байденни Ғазо секторига нисбатан «АҚШнинг ўзига хос сиёсатини ўзгартириш»га чақирди.
Мамлакатнинг турли ҳудудларида ташкил этилган 80 нафар америкалик мусулмон нодавлат ташкилоти вакиллари Байденга мактуб йўллаб, Исроилга янги қурол сотишни тўхтатишни талаб қилди.
Исроилнинг Ғазо секторида минтақада инқирозга сабаб бўлган ҳаракатлари Америка қонунларига тўғри келмайди. Бундай ҳаракатлар учун жавоб бериш керак, дейди мусулмон нодавлат ташкилотлари вакиллари.
«Оммавий платформаларда сизнинг маъмуриятингиз Исроилни Рафаҳга ҳужум қилишдан қайтаришга ҳаракат қилади, лекин аслида бу Исроилга Рафаҳда навбатдаги этник тозалашни амалга ошириш учун яшил чироқ ёқади», дейилади мактубда.
Мусулмон нодавлат ташкилотлари вакиллари Вашингтонни АҚШнинг Ғазо бўйича сиёсати бўйича аниқ қадамлар ташлашга чақирди.
«Америка халқи риториканинг ўзгаришини хоҳламайди, улар сиёсатда аниқ ўзгаришларни талаб қилади», - дейилади мактубда.
Аввалроқ америкалик мусулмон гуруҳлари вакиллари Оқ уйда ташкил этилган ифторга боришдан бош тортиб, Байденга норозилик билдирган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.