Қўшимча контракт учун пора сўраган ўқитувчи ушланди

Қўшимча контракт учун пора сўраган ўқитувчи ушланди

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети математика кафедраси стажёр-ўқитувчиси бир фуқарони Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтига қўшимча контракт асосида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган.

Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, бу хизмати эвазига 500 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўқитувчига нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари биланжиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!