Қурилиш вазирлиги Тошкентда ноқонуний қурилаётган бешта бино ҳақида маълумот берди (ФОТО)

A A A
Қурилиш вазирлиги Тошкентда ноқонуний қурилаётган бешта бино ҳақида маълумот берди (ФОТО)

Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳрида ноқонуний равишда қурилаётган бешта бино ҳақида маълум қилди. Хабарда таъкидланишича, ушбу бинолар хусусий инвесторлар ҳисобидан қурилаётган бўлиб, уларда экспертиза органларининг ижобий хулосаси берилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд эмас ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан ваколатли орган хабардор қилинмаган.

Қурилиш вазирлиги Тошкентда ноқонуний қурилаётган бешта бино ҳақида маълумот берди (ФОТО)

1. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Беруний кўчасида жойлашган «Humo Sarbon» МЧЖ томонидан «Кўп қаватли мехмонхона биноси» қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги ва  Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида назорат инспекциясини хабардор қилиш тартиби орқали рўйхатдан ўтмагани аниқланган.

Текширув жараёнида маълум бўлган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган. Ушбу ёзма кўрсатма талаблари белгиланган муддатида бажарилмаганлиги сабабли «Humo Sarbon» МЧЖ раҳбари ўринбосари Каримов Ҳусан Ғофуржановичга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан 21 январда Тошкент шаҳар Олмазор тумани маъмурий судига чора кўриш бўйича йиғма иш жилди юборилган ва МЖкТнинг 99-моддаси 7-қисми (объектларни давлат экспертизасининг ижобий хулосасисиз, шунингдек, сифатни назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш) билан жавобгарликка тортилган. Шунингде, Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳудудий ишчи гуруҳи комиссияси раисига 25 январда 292-сонли хат орқали юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарларга нисбатан чора кўриш масаласини атрофлича кўриб чиқиб, ўрнатилган тартибда тегишли чора кўриш ва қилинган ишлар натижаси бўйича маълумот бериш сўралган. «Шунга қарамасдан бугунги кунда қурилиш монтаж ишлари тўхтатилмаган ҳамда инспекциядан рўйхатдан ўтилмаган», - дейилади хабарда.

Қурилиш вазирлиги Тошкентда ноқонуний қурилаётган бешта бино ҳақида маълумот берди (ФОТО)

2. Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шоший 2-тор кўчасида «Insoft Invest» МЧЖ томонидан «Кам қаватли биноларни бузилиши ҳисобига пастки қаватларида савдо ва маиший дўконлари жойлашган кўп қаватли турар-жой бинолари»нинг қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги аниқланган.

Мазкур қурилиш объекти ҳам Вазирлар Махкамасининг қарорига асосан Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида назорат инспекциясини хабардор қилиш тартиби орқали рўйхатдан ўтмаган. 2020 йил 7 майда молиялаштириш манбаларидан қатъи назар қурилиш объектларига, субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, ҳеч қандай тўсиқсиз кириш ҳамда рухсат ҳужжатлари мавжудлиги ва шаҳарсозлик меъёрлари ҳамда қоидаларига риоя қилиниши юзасидан қисқа муддатли текшириш олиб борилиб, текширув жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича 2020 йил 27 майдаги 730-сонли бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган ва улар белгиланган муддатида бажарилмаганлиги сабабли «Insoft Invest» МЧЖ раҳбари Қурбонов Махсуд Зиятовичга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан 2020 йил 5 июнда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани маъмурий судига ҳужжатлар тўплами тақдим қилинган ва МЖкТнинг 99-моддаси 7-қисми (объектларни давлат экспертизасининг ижобий хулосасисиз, шунингдек, сифатни назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш) билан жавобгарликка тортилган.

Юқорида кўрсатилган талабларни бажармаганлиги учун қурилишни тўхтатишга такроран берилган ва 2020 йил 21 октябрдаги 2127-сонли ёзма кўрсатма талаблари белгиланган муддатларда бажарилмагани учун «Insoft Invest» МЧЖ масъул мансабдор шахсига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилган, яна такроран Яккасарой туман маъмурий суди раиси номига 2020 йил 23 октябрда 2549-сонли хат билан юборилган. Шунга қарамасдан бугунги кунда қурилиш монтаж ишлари тўхтатилмаган ҳамда қонунчиликда ўрнатилган тартибда инспекциядан рўйхатдан ўтилмаган.

Қурилиш вазирлиги Тошкентда ноқонуний қурилаётган бешта бино ҳақида маълумот берди (ФОТО)

3. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Сағбон 30-берк кўчаси манзилида жойлашган «Shayx AJ Invest» МЧЖ томонидан «Кўп қаватли турар жой биноси» қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги аниқланган.

Мазкур қурилиш объекти ҳам Тошкент шахар Қурилиш соҳасида назорат инспекциясини хабардор килиш тартиби орқали рўйхатдан ўтмаган. Текширув жараёнида аниқланган ҳуқукбузарликларни бартараф этиш бўйича 2020 йил 18 августда 1158-сонли бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган. Ушбу ёзма кўрсатма талаблари белгиланган муддатида бажарилмаганлиги сабабли «Shayx AJ Invest» МЧЖ раҳбари Сайфуллаев Комилжон Қобилжон ўғлига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан 2020 йил 25 августда Тошкент шаҳар Олмазор тумани маъмурий судига чора кўриш бўйича йиғма иш жилди юборилган ва МЖкТнинг 99-моддаси 7-кисми (объектларни давлат экспертизасининг ижобий хулосасисиз, шунингдек, сифатни назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш) билан жавобгарликка тортилган. Аммо шунга қарамасдан бугунги кунда курилиш монтаж ишлари тўхтатилмаган ҳамда инспекциядан рўйхатдан ўтилмаган.

Қурилиш вазирлиги Тошкентда ноқонуний қурилаётган бешта бино ҳақида маълумот берди (ФОТО)

4. Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида «Zarafshon Building» МЧЖ томонидан Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида назорат инспекциясини хабардор қилиш тартиби орқали рўйхатдан ўтмасдан «Мавжуд биноларни пастки қаватларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлган кўп қаватли меҳмонхона ҳамда турар жой биноларига ихтисослаштириб реконструкция қилиш» бўйича қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Текширув жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича 2020 йил 25 августдаги 1272-сонли бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган. Ушбу ёзма кўрсатма талаблари белгиланган муддатида бажарилмаганлиги сабабли «Zarafshon Building» МЧЖ раҳбари Суннатов Меҳриддин Ҳамробоевичга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан 2020 йил 9 сентябрда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани маъмурий судига ҳужжатлар тўплами тақдим қилинган ва МЖкТнинг 99-моддаси 7-қисми (объектларни давлат экспертизасининг ижобий хулосасисиз, шунингдек, сифатни назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш) билан жавобгарликка тортилган. Жамият томонидан 2020 йил 11 сентябрда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмагунга қадар қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш тўғрисида 35-сонли кафолат хати берилган.

Бироқ, «Zarafshon Building» МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилмаган ҳамда белгиланган тартибда инспекциядан рўйхатдан ўтиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. Юқорида кўрсатилган талабларни бажармаганлиги учун такроран 9 февралда қисқа муддатли текширув ўтказилиб, шу санада 345-сонли ёзма кўрсатма берилган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмагунга қадар қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш тўғрисида 10 февралдаги 16-сонли кафолат хати тақдим қилинган.

Қурилиш вазирлиги Тошкентда ноқонуний қурилаётган бешта бино ҳақида маълумот берди (ФОТО)

5. «Uchtepa Qalqon» МЧЖ корхонаси Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-5 мавзеси, Турсунзода кўчаси бўйида «Ертўласи (подволи) бўлган тўққиз қаватли турар-жой биноси»ни қуриш учун рухсатнома олмасдан бошлаб юборган.

Ноқонуний қурилмага чора кўриш учун Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудий ишчи гуруҳи комиссияси раисига ваколат доирасида чора кўриши учун бир неча бор ҳатлар чиқарилган. Ҳокимият ва туман прокуратураси томонидан бир неча бор огоҳлантиришлар натижасида эса иморатнинг қуриб битказилган 6- ва 7-чи қаватларигача бўлган қисмининг сифатини инструментал техник тафтишдан ўтказишга инспекция қошидаги қурилиш синов лабораторияси ва бино-иншоотларни техник ҳолатини ўрганиш бўлими билан шартнома тузиб, Тошкент шаҳар қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат Инспекцияси рўйҳатидан ўтган ва қурилиш ишларини бошлаш учун рухсатнома берилган. Аммо иморат юзасидан инструментал техник хулосани буюртмачи шартнома асосида тўлиқ тўлов пулини тўламаган ва тайёрлаб қўйилган инструментал техник хулосани олмаган. Қурилиш объектида қурилиш монтаж ишлари юзасидан олиб борилган мониторинглар даврида сифатсиз бажарилган ишлар ва инструментал техник текширувда аниқланган камчиликларни бартараф этмаганлиги юзасидан 2018 йил 19 июль куни ёзма кўрсатмалар берилган, аммо «Uchtepa Qalqon» МЧЖ корхонаси томонидан камчиликлар бартараф этилмасдан қурилиш ишлари номаълум сабабларга кўра қурувчи томонидан вақтинча тўҳтатиб қўйилган.

Қурилиш монтаж ишлари бошланиши билан инспектор томонидан 2019 йил 28 октябрь куни ёзма кўрсатма берилган. Кўрсатма талаблари бажарилмасдан, иморатнинг қурилиши тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларидан четлашган ҳолда қурилиш ишлари узил кесил яна давом эттирилиб келинган. 2020 йил 18 февралда 390-сонли ва 5 июлда 1048-сонли ёзма кўрсатма талабларини бажариш лозимлиги ҳақида «Огоҳлантириш хат"лари жўнатилган. «Uchtepa qalqon» МЧЖ томонидан барча кўрсатмалар бефарқ қолдирилиб, қурилиш ишларини давом эттираётганлиги учун инспекция томонидан 12 январ куни ёзма кўрсатма ва огоҳлантириш хатларидаги талабларни бажармасдан қурилиш-монтаж ишларини давом эттирилаётганлиги сабабли «Қурилиши битган иморатларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси»ни расмийлаштиришда Тошкент шаҳар қурилиш соҳасидаги худудий назорат Инспекцияси қатнашмаслигини маълум қилиб, навбатдаги «Огоҳлантириш хати» жўнатилган.

Аммо ҳозирги кунга қадар қурилиш ишларини амалга ошираётган масъул шахслар инспекцияга келишмаган. Шунингдек, ушбу объектни қураётган ташкилот «Uchtepa Qalqon» МЧЖ корхонаси раҳбарлари юзасидан 2020 йил бошида Ички ишлар Вазирлиги қошидаги тергов департаменти томонидан жиноий иш қўзғатилган пайтида ҳам иморат қурилишини тўхтатиш имкони бўлмаган.

«Uchtepa Qalqon» МЧЖ томонидан сифатсиз қурилиш монтаж ишлари ҳозирга қадар бартараф этилмаган, иморатнинг қурилиши тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мос келмайди.

Қурилиш вазирлиги, шунингдек, шу каби ноқонуний ва сифатсиз қурилмалар юзасидан Ўзбекистондаги бошқа ҳудудлар бўйича ҳам маълумотлар бериши ҳақида айтиб ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Иcроил «Қизил тўй» операцияси доирасида 12 дақиқа ичида Эроннинг ҳарбий раҳбарларини йўқ қилди

2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.

Исроил можаросига аралашган учинчи давлат Эрон томонидан зудлик билан жазоланади

Бу ҳақда Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши баёнотида айтилади.

Ниҳоят! Араб давлатлари Эрон — Исроил уруши борасида "тилга кирди"

Араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида умумий баёнот берди.

Ўзбекистон Боливияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга қарши имкониятни бой берди.

"Эрон бу урушда ёлғиз эмас..."

У Исроилнинг Эрон ядровий ва ҳарбий объектларига қарши давом этаётган операциясини қоралади.

Ўзбекистонлик 3 футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга жўнаб кетди

Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

"Манчестер Сити" - "Ал-Айн". Ҳусанов асосий таркибда тушиши мумкин

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2-турида "Манчестер Сити" "Ал-Айн" билан куч синашади.

Эрон Ҳўрмуз буғозини ёпса, қайси давлат энг катта зарар кўриши айтилди

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.

Араб давлатлари Эронга қилинган ҳужумларни тўхтатишни талаб қилмоқда

Араб давлатлари Лигаси (ЛАГ) ташқи ишлар вазирлари Истанбулда учрашув ўтказиб, унда Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини кескин қоралади.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

БМТдаги муҳокама: Хитой, Россия, Покистон ва Жазоир Исроил агрессиясига қарши чиқди

Хитой, Россия, Покистон ва Жазоир ташаббуси билан БМТ Хавфсизлик Кенгашида Исроилнинг Эрон ҳудудига, жумладан ядровий дастур билан боғлиқ иншоотларга қилган ҳаво ҳужумлари муҳокама қилинди.

Вашингтон Эрондаги ядровий объектлар тўлиқ йўқ қилинганига 100% ишонч ҳосил қилмаган

Биз Эронда режим алмашишини истамаймиз. Биз бунга уриниб ҳам кўрмаганмиз.

Дамашқдаги православ черковида содир этилган теракт оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

У черковга кириб, аввал одамларга қарата ўт очган, сўнгра ўзини портлатган

9 ёшли қизини турмушга бермоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Қизча тиббий кўрикдан ўтказилган ва унга нисбатан зўравонлик белгилар топилмаган. Аммо ҳодисанинг аниқ тафсилотлари ҳали ҳам маълум эмас.

АҚШ Эронга яна қачон ҳужум қилади?

Бу ҳақда Пентагон раҳбари айтиб ўтди.

Ўзбекистон фуқаролари Эрон ва Исроилни тезда тарк этиши кераклиги айтилди

Яқин Шарқдаги вазият кескин тус олаётгани, жумладан, АҚШ томонидан Эрондаги ядровий обектларга уюштирилган ҳужумлар, ва Яман ҳусийларининг аралашуви ортидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни фавқулодда огоҳлантирди.

Трампни АҚШ Конституциясини бузганликда айблашмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.

АҚШнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбаси: Жаҳон қандай муносабат билдирди?

перацияда B-2 Spirit бомбардимончилари ва Tomahawk қанотли ракеталари ишлатилди.

Бразилияда ҳаво шарида ёнғин чиққач, ерга қулади. Қурбонлар бор

Шар саватида жами 21 киши бўлган. Улардан 13 нафари, жумладан учувчи омон қолган

Сергелида аёллар жанжаллашиши ортидан жавобгарликка тортилди

Текширув жараёнида аниқланишича, аёллар тиббиёт муассасасига тан жароҳатлари билан мурожаат қилмаган.

АҚШ авиацияси Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга ҳужум уюштирди —Доналд Трамп

Трамп кейинги постида бу АҚШ, Исроил ва бутун дунё учун тарихий палла эканини таъкидлаган.

Данғарада томорқада 55 мингдан ортиқ кўкнори, 40 дан ортиқ наша ўстирилгани аниқланди

Тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Конгода "Колтан" кони қулаб тушиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, юзга яқин одам қутқариб қолинган.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг беш нафар юқори мартабали аъзоси Исроилнинг ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлди

Шунингдек, эрталаб Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эроннинг Қум шаҳрида жойлашган уйга берилган зарба натижасида ИИҚКнинг Фаластин бўлими раҳбари Саид Изaдий ўлдирилганини эълон қилди.

Исроил Исфаҳондаги ядровий объектга зарба берди

ЦАХАЛ баёнотига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бугун Исфаҳондаги ядровий объектга ҳужум қилган.

Эрон АҚШга таҳдид қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг NBC News телеканалига берган интервьюсида айтишича, агар АҚШ Исроилнинг ҳарбий операциясида иштирок этса, Эрон Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийларга зарба беради.

“Эрик” тўфони Мексикага етиб келди

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.

Буюк Британия ва Венгрия Эрондаги дипломатлари мамлакатдан олиб чиқилганини эълон қилди

Венгрия эса Эрондаги ўз элчихонасини Озарбойжонга кўчирганини эълон қилди.

БМТ Исроилни болаларга нисбатан зўравонлик учун яна «қора рўйхат»га киритди

БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.

Исроил Тебриз аэропорти атрофига ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил Эрон ҳудудида жойлашган стратегик нуқталарга навбатдаги ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Эроннинг ISNA агентлиги хабарига кўра, зарбалар Шарқий Озарбайжон вилоятидаги Илхчи ҳудуди ва Тебриздаги Шаҳид Медени халқаро аэропорти атрофида амалга оширилган.

Қозоғистон Экология вазири: "Ўзбекистоннинг экологик вазиятни яхшилашга интилиши жуда юқори даражада"

20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.

Бухородаги боғчада 2 яшар бола ток уришидан вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган.

МАГАТЭ Аракдаги ядровий мажмуага етказилганини тасдиқлади

Эроннинг Арак шаҳридаги ядровий мажмуага берилган зарба акс этган тасвирлар эълон қилинди.

Конор Макгрегор тунги клубда тўполон чиқарди

Жабрланувчи клубдан чиқарилган, Макгрегор эса кечани давом эттирган.

Туркия қамоқхоналарида маҳкумлар сони меъёрдан ошиб кетди

Сўнгги икки ойда қамоққа олинганлар сони 13 867 нафарга кўпайган. Бу эса Туркия қамоқхоналари тизимига бўлган юклама кескин ортганини кўрсатади.

Европа 2028 йилдан Россия газини тўлиқ тақиқламоқчи

Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.

Ғазодаги Исроил ҳужумлари: 69 киши ҳалок бўлди, юзлаб яраланган

Ҳужумлар 19 июн куни эрталабдан бошланган бўлиб, асосан аҳоли зич жойлашган туманларни ва инфратузилмани нишонга олган.

Хоразмда 18 ёшли ўсмир Тicо’да ЙТҲга учраб, вафот этди

Н.Ш. ўз бошқарувидаги Tico автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган

Эрон Ҳормуз бўғозини миналаши мумкин - The New York Times

АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш борасида 24-48 соат ичида қарор қабул қилиши кутилмоқда

Трамп Эронга якуний ультиматум қўйди

“Сўзсиз капитуляция” талабининг моҳияти оддий — Теҳрон таслим бўлиши керак

Исроил-Эрон можораси Покистон хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳоланмоқда

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий зиддият кучайиши Покистонда хавфсизликка оид жиддий ташвишларни келтириб чиқармоқда. Исломобод Исроилнинг ҳужумларини кескин қоралаб, можора чегараларидаги беқарорлик ва ажралувчи гуруҳлар фаоллашувидан хавотирланмоқда.

Хитойдан Эронга учирилган «сирли» самолётлар радардан ғойиб бўлган

The Telegraph нашрига кўра, Хитой Эронга камида учта юк самолёти жўнатган. Улар мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашганда радарлардан йўқолган. Бундай ҳаракат Исроилнинг ҳужумлари фонида жиддий шубҳалар уйғотмоқда.

Турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилаётгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммасига олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Жиззахда эр қидираётган 8 нафар қизга тушунтириш ишлари олиб борилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.

Тошкентда эркак аёлини бензин сепиб, ёқиб юборди

Маълум қилинишича, 42 ёшли эркак аёли билан доимий тарзда жанжаллашиб келган.

Туркманистондаги “Жаҳаннам дарвозаси” ёнишдан тўхтамоқда

Айни пайтда сайёҳлар “Жаҳаннам дарвозаси”ни кўришга интилмоқда

Россиянинг Швециядаги савдо ваколатхонасига дрон ёрдамида бўёқ солинган пакет ташлаб кетилди

Шуни қайд этишга мажбурмизки, Швеция ҳукумати яна бир бор ўзининг халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларини бажара олмаган

Трамп Эроннинг ҳаво ҳужумлари тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди

“Энди биз Эроннинг ҳаво фазоси устидан тўлиқ ва мутлақ назоратга эгамиз”, - деди у.

Ҳўрмуз бўғози яқинида икки танкернинг тўқнашувидан сўнг уларда ёнғин юзага келди

Унинг суғуртачиси ҳақида маълумот тармоқ базаларида мавжуд эмас.

Трамп Исроилнинг режасига кескин қарши чиқмоқда

Бу ҳақда Axios манбаси хабар берди.

Ғарбий Эронга янги авиаҳужумлар амалга оширилди

Телевидениянинг маълум қилишича, Исроил ҳарбийлари вакили (номи ошкор этилмаган) ҳужумлар амалга оширилганини тасдиқлаган.