Қозоғистонда сўнгги икки кун ичида Россиядан келаётган мигрантлар сони сезиларли даражада камайишни бошлади

Қозоғистонда сўнгги икки кун ичида Россиядан келаётган мигрантлар сони сезиларли даражада камайишни бошлади

Бугун Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов миграциянинг долзарб масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Кazinform.

Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов 21-28 сентябр кунлари Россия Федерациясидан мамлакат ҳудудига келган мигрантлар сони 2-3 баробарга ошганини айтди.

Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра, фақат сўнгги икки кун ичида бу мамлакатдан ташриф буюрувчилар сони сезиларли даражада камайишни бошлаган.

Ҳисобот даврида Россия Федерациясининг 382 нафар фуқароси доимий яшаш учун, 64 нафар фуқаро Қозоғистон Республикаси фуқаролигини олиш учун ариза топширган.

Вазирнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатда криминоген вазият барқарор. Қозоғистон фуқароларига нисбатан мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар қайд этилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!