Қозоғистонда мамлакат тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддалар лабораторияси топилди

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддалар лабораторияси топилди

Олмаотада гиёҳванд моддаларнинг ер ости лабораторияси топилди.

Қозоғистон махсус хизматлари буни "мамлакат тарихидаги энг йирик" деб аташмоқда, деб ёзади "Интерфакс".

Таъкидланишича, гиёҳванд моддалар бу ерда саноат миқёсида ишлаб чиқарилган ва Интернетнинг DarkNet деб номланадиган сегменти орқали сотилган. Ҳисоб-китоблар, асосан, биткоинларда амалга оширилган.

Тахминан 4 миллион долларга тенг тақиқланган модданинг катта партияси мусодара қилиниб, икки гумондор ҳибсга олинган.

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси хабарига кўра, дастлаб жиноятчилар гиёҳванд моддаларни жуда оз моқдорда ишлаб чиқаришган. Аммо иш шу қадар яхши ривожланиб кетадики, натижада улар яширин лаборатория жойлашган улкан коттежни сотиб олишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!