Қозоғистон-Хитой чегараси 4 кунга ёпилади

29 сентябрь ва 1-3 октябрь кунлари Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ишламайди, деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Маданият вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати.
"Хитой Халқ Республикасида 2023 йил 29 сентябрь ва 1-3 октябрь дам олиш кунлари муносабати билан Қозоғистон-Хитой чегарасидаги йўл-ўтказиш пунктларида одамлар, транспорт воситалари ва юкларни олиб ўтиш амалга оширилмайди. Бироқ Қозоғистон-Хитой чегарасидаги темир йўл назорат пунктлари одатдагидек ишлашда давом этади”, – дейилади хабарда.
Қўмита транспортчилар ва чегарани кесиб ўтмоқчи бўлганларни ушбу ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, йўналишларини олдиндан режалаштиришлари ҳақида огоҳлантиради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).