Қозоғистон Россияга +7 кодини биргаликда қўллашни таклиф қилди

Қозоғистон Россияга +7 кодини биргаликда қўллашни таклиф қилди

Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги Россия билан +7 халқаро телефон кодидан умумий фойдаланиш тўғрисида шартнома тузиш тўғрисидаги ҳукумат қарорини тайёрлади, деб хабар бермоқда КазТАГ.

2021 йилда Қозоғистонга +997 коди таклиф қилинган. Бир қатор текширувлардан сўнг, экспертлар ушбу кодга ўтиш, гарчи жуда мумкин бўлсада, бир қатор молиявий ва техник қийинчиликларни келтириб чиқаради ва кейин барча алоқа операторларининг барча маълумотларини тўлиқ янгилашни талаб қилади деган хулосага келишди.

Натижада Россияга +7 кодини биргаликда қўллаш таклифи билан мурожаат қилишга қарор қилинди ва Қозоғистон ҳозирда Россия Федерациясининг лойиҳани тасдиқлаш тўғрисидаги нотасини кутмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!