Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров телефон орқали мулоқотда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилишди. “Aгар керак бўлса, Қозоғистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр”, – деди Қозоғистон раҳбари.
Қозоғистон раҳбари биродар давлат фуқаролари вафоти муносабати билан Қирғизистон президенти ва қирғиз халқига ҳамдардлик билдириб, Жапаровга Душанбеда бўлиб ўтадиган саммит музокараларида муваффақият тилади. Шунингдек, Тоқаев Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан ҳам телефон орқали суҳбатлашди. Қозоғистон президенти Қирғизистон билан чегарадаги вазиятдан хавотир билдириб, ўзаро тийилиш ва вазиятни кескинлаштирмаслик муҳимлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари чегарадаги вазият бўйича иккинчи телефон мулоқотини ўтказди. Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича томонлар ўртасида эришилган келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилишди. Республика раҳбарлари сулҳ режимига тўлиқ риоя қилиш ва қўшинларни доимий позицияларга қайтариш масалаларига алоҳида эътибор беришди.
Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегарада ҳарбий техникани текшириш бўйича комиссия тузишга келишиб олишди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.