Қорни оч одам

A A A
Қорни оч одам

Юртимизда сўнгги бир неча йилда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилди. Асосийси эркинлик берилди. Жумладан, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишга икки йил муддатга мораторий жорий этилди.
Бундан кўзланган мақсад — одамларни кичик бизнесга жалб этиш,  тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва пировардида одамларни рози қилишдир. Ҳарқалай, халқимизнинг фаровон яшагани, юртимизда тадбиркорлар кўпайгани ҳаммамизга бирдек фойда келтиради.
Лекин танганинг иккинчи томони ҳам бўлганидек, мўмай даромад топиш мақсадида ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бормайдиган «тадбиркор»лар ён-атрофимизда кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Шундай пайтларда бундай эркинлик ва мораторий умумовқатланиш ошхоналари учун эмас экан, деган фикрга бориб қолади киши. 
Нега дейсизми?

Электр бўлса, басми?
Иштаҳа чўнтакка қараб очилади. Ҳамма ҳам сифатли ва қиммат ресторанларда тушлик қила олмайди. Оддий одамлар учун арзонгинага қоринни тўйғазишнинг ўзи муҳим.
Кейинги пайтларда тадбиркорлик ниқоби остида одамлар гавжум жойларда, автобекатларда, хиёбонларда тезпишар турли егуликлар тайёрлаб сотиш авжга чиқди. Бундай йўл-йўлакай овқатланиш «будка»ларида асосан гумма, пирожка, хот-дог, кабоб каби тезпишар таомлар тайёрлаб сотилади. Бундай жойлардан хўранданинг қадами узилмайди. Сабаби аниқ: нисбатан арзон... Сифат эса қорни очни ҳам, ҳамёни юпқа одамни ҳам қизиқтирмайди.
Бундай шоҳобчалардаги санитария-гигиена талаблари тўғрисида умуман гапирмаса ҳам бўлади. Эътибор беринг, фақат электр токини тортиб келиш билан овқатланиш ёки таом сотиш шоҳобчасини очиш мумкинми? Мумкин экан... Бунга одамлар гавжум бўлган ҳар қадамда дуч келяпмиз. Даъвоси битта вагонча экан, вассалом. Иссиқ сув, совуқ сув, канализация деган терминлар ўтган  асрда қолган...
Бундай шоҳобчаларда сотиладиган тезпишар пирожка, чебурек, сомсалар умуман гигиена талабларига жавоб бермайди. Айниқса, пишириш учун ишлатиладиган ёғнинг сифатини кўриб, ёқа ушлайсиз. Қайта-қайта фойдаланаверилганидан сариқ рангли ёғ қоп-қора тусга кирган. Маҳсулотлар шундай очиқ ҳолда атрофдаги кўринмас чанг-тўзон билан қоришиб туради.  Баъзан бир кун олдинги маҳсулотни ҳам иситиб бераверишади.
Бундай «тадбиркорлар» учун юқумли касалликлар, ошқозон ва ичакда ўткир яллиғланишлар... барчаси бекор гап. Уларга пул келиб чўнтаклари қаппайиб турса бўлди. Бировнинг саломатлиги билан бошларини қотириб ўтиришнинг нима кераги бор.
Салла деса калла...
Мутасаддилар бу салбий ҳолатларни кўрмайди, уларни бу қизиқтирмайди, деб ўйлайсизми? Хато қиласиз! Улар барчасини кўриб, билиб турибди. Аммо, негадир жим. Чунки бугун тадбиркорларга тегиб бўлмайди. Текшириш бўйича мораторий эълон қилинган-ку, ахир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, унинг ҳар бир вилоят, туман, ҳатто бозорларда бўлимлари мавжуд. Аммо менга тегмасанг, мен ҳам сенга тегмайман нақлида иш юритади.
Нима эмиш, умумовқатланиш шоҳобчасини очиш учун Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан бериладиган сертификат талаб қилинмасмиш? 
Агар ташкилот низомида олдига қўйилган вазифа ва мақсадлар билан танишиб чиқсангиз, бу зарур эканлигига ишончингиз комил. Демак, марказ бу салбий ҳолатларга томошабин бўлмасдан, сертификат зарурияти масаласини кун тартибига қўйиш керак эмасми? Қўйингчи, «будка»лар фаолияти учун ҳам санитария талабларини қўйиш вақти етмадими? Масаллиқларнинг музлатгичда сақланиши, егуликларнинг сотув жараёнида усти ёпиқ идишда туриши, идишларни тозалаш талаблари, ошпаз ва сотувчи соғлиғига бўлган талаблар қўйилиши керак эмасми? Ахир, масала фақат тадбиркорлик субъекти фаолияти тўғрисида эмас, одамларнинг қимматли соғлиғи тўғрисида кетяпти-ку.
Бугун тайинли иши бўлмасдан, рўзғорига тўрт сўм пул олиб кираман, деб кўчада таксичилик қилган ҳайдовчиларни бир гуруҳ ташкилот бўлиб қувиб юрмасдан, бир кунда юзлаб одамлар таом ейдиган «будка»ларга ҳам бир бошимизни суқиб қўйсак бўлмайдими?
Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутасаддиларининг топиб олган яна бир гапи бор: мавжуд қонун-қоидаларга кўра, санитария-эпидемиология назорати ходимларининг ошхона ва кичик овқатланиш шоҳобчаларида текширув ўтказиш ҳуқуқи йўқ эмиш. Узоққа бормайлик, яқин йилларгача ошхоналар «СЭС» ходимларининг текшир-текширларидан безиб қолишган эди. Бу ҳеч кимга сир эмас. Исталган ошхона ёки кафега бориб сўрасангиз бу ҳақда дардини достон қилишади. Яхшиямки, тадбиркорлик фаолиятига ортиқча аралашувларга чек қўйилгандан сўнг, ташкилот ўзида бундай ваколат йўқлигини тушуниб қолибди. Аммо бу салла деса, каллани олиш керак дегани эмас. Майли санитария-эпидемиология назорати ноқонуний ишлаётган овқатлашиш шоҳобчалари ва «будка»ларни текширмасин, аммо, қўйиладиган талаблар бўйича йўриқнома бериши, тушунтириши ёки огоҳлантириши мумкинми?
Кўз олдимизда тайёрланса, ҳалолми?
Яна бир масала. Бугун сал қиммат бўлсада, бола-чақамиз билан «миллий таомлар» деб аталувчи ошхоналарга боришни одат қилганмиз. Бундай ошхоналар гўёки хўрандаларнинг эътиборини жалб қилиш учунми, таомлар нуфузлиси — норинни шундоққина хўрандалар кўз ўнгида, овқатланиш залида тайёрлашади. Ахир, тумонат одам овқатланаётган залда кўринмас тумонат чанглар ҳам бор. Яна хўрандаларнинг ичида биронтасининг грипп билан шамолламаганига ёки ўпка касаллиги (сил ва бошқалар) билан оғримаганига ким кафолот беради? Хамирли ёки қўл меҳнати кўп бўлган бундай таомлар тайёрланиши учун махсус хона ва талаблар бўлиши керак эмасми? 
Бундан ташқари, эътибор берган бўлсангиз, бир қатор аёллар тизилиб олиб гап сотиб норин хамирини, қазисини майдалашади. Санитария талаби бўлган оддийгина қўлқоп ҳам киймаган аёллар баъзан пешонасини артишса, баъзан телефонига жавоб беришади. Энди гигиенани кўраверинг.
Маълумки, ўтган йили ёзда юртимизда оммавий заҳарланиш ҳолати кўп учради. Сабоқ оғир бўлди. Мана яна жазирама кунлар олдимизда. Тегишли мутасаддилар хулоса чиқариб, олдиндан тушунтириш ишлари, профилактика  тадбирларини олиб боришидан умидвормиз. Биз ҳам овқатланиш  шоҳобчалари, «будка»ларни оммавий равишда текшириш, жазолаш ёки ёпиб ташлаш фикридан йироқмиз. Бу билан яна бир муаммони пайдо қилиш мумкин. Чунки мана шундай хизмат кўрсатиш орқали кимлардир рўзғор тебратяпти. Фақат уларга қонуний ҳамда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда ишлашлари учун ёрдам кўрсатиш, сифат назоратини йўлга қўйиш керак.

Муҳаммадсодиқ ТЎРАЕВ,
журналист

Manba: od-press.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуаларини қайтармоқчи

Вашингтон Анқарадан Россия ҳарбий техникасидан воз кечишни талаб қилмоқда.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

Гвардиола Ҳусанов сариқ карточка олган вазият ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Путин Украинага даҳшатли огоҳлантириш берди

Бу ҳақда The Daily Express нашри хабар берди.

Россияда мактабга ҳужум қилиб, тожикистонлик болани ўлдирган ўсмир ҳибсга олинди

Шу мактабнинг тўққизинчи синфи ўқувчиси бўлган 15 ёшли Тимофей мактабга пичоқ кўтариб келиб, қўриқчи ва ўқувчиларга ҳужум қилган.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.