Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Ўзбекистонда “Қоракўлчилик” уюшмаси ҳузурида Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди. Бу ҳақида 16 август куни қабул қилинган 4420-сонли президент қарорида айтиб ўтилган.

“Ҳуқуқий ахборот” портали хабарига кўра, 2019–2023 йилларда қоракўлчилик хўжаликларига етиштириб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун Давлат бюджетидан 50 минг сўмдан ва қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидия ажратилиши белгиланди.

Қоракўлчилик хом ашёлари асосида яратиладиган иммунитетни тикловчи “Тимоптин инъекцияси” ва камқонликда қўлланиладиган “Эритим” препаратларини ишлаб чиқариш 10 бараваргача оширилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ Навоий вилоятида қоракўл зотли қўйларнинг сур ранги бўйича, Қашқадарё вилоятида қора ва кўк ранги бўйича юқори элита синфли наслдор қоракўл қўйлар етиштиришга ихтисослаштирилган Илмий-наслчилик тажриба станциялари ташкил этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!