«Украиналиклар Россия асирлигидан уйларига қайтишмоқда. Айирбошлаш бугун бошланди ва яқин кунларда бир неча босқичда давом этади», – деб ёзди у Телеграм-каналида.
Ҳар икки манба асирлар сонига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2 июн куни Истанбулда Россия ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтган ва унда Москва ва Киев урушда ҳалок бўлган 6 минг аскарнинг жасадларини бир-бирларига топширишга келишиб олган эди. Томонлар, шунингдек, ҳарбий асирлар – оғир яраланган ҳарбий хизматчилар, 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган асирларнинг янги алмашинувини ўтказишга ҳам келишиб олган эдилар.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан ўтказилаётган музокараларда меморандумлар қарама-қарши бўлса-да, томонлар «яқинлашиш йўлларини излаш» учун мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини маълум қилди.
Эрон мудофаа вазири Азиз Носирзода Исроил билан кечган 12 кунлик қуролли тўқнашувдан сўнг биринчи бор хорижга сафар қилди — у Хитойдаги ШҲТ (Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти) хавфсизлик саммитида иштирок этди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.