Қодиров: Чеченистонда сафарбарлик бўлмайди, республика режани 254 фоизга тўлдирди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров махсус операция ўтказиш бўйича тезкор штаб билан ўтказилган йиғилишда республикада сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди.
Қодировнинг сўзларига кўра, Украинадаги уруш даврида 20 минг чечен жанговар ҳаракатларда қатнашган, шунинг учун Чеченистон аллақачон ўз режасини 254 фоизга ортиғи билан бажарган. У қандай режа ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).