Қишнинг ғамини ёзда ейиш керак!

Қишнинг ғамини ёзда ейиш керак!

Мамалакатимизда энергетика соҳасида ислоҳотлари давом этмоқда ва ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Маълумки, бугунги Энергетика тузилмаларининг ўнлаб йиллар олдин қурилган ва ўнлаб йиллар таъмирланмаган инфратузилма эскириб кетган, бунинг барини эпақага келтириш, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларни амалга ошириш, қуёш панеллари ишлаб чиқаришни молиялаштириш, гидроэлектр станция қурилишини учун эса ўзига яраша маблағ керак.

Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган энергия учун тўловларини ўз вақтида тўлаб келинади, яъни тўлов интизоми олти йиллар олдингига нисбатан тубдан ўзгарганлигини эътироф этиш лозим. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармасдан, истеъмол қилган энергиясининг пулларини ўз вақтида тўламайдиганлар ҳам талайгина.
Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолидан бўлган қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 4 164 та ижро ҳужжати тамомланиб, 72 млрд. сўм миқдордаги қарздорлик ундирилган.

Жумладан, Зомин туманлараро иқтисодий судининг 01.06.2023 йилдаги «NGJ» фермер хўжалигидан «Жиззах ҳудудий тармоқлари корхонаси» АК фойдасига 17 миллион қарз ундириш бўйича ижро варақаси Бюронинг Зарбдор туман бўлимига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан мавжуд қарздорлик тўлиқ ундирилди.
Ушбу ундирилган пуллар келгусида мамлакатимиз энергетика тузилмаларини модернизация қилинидшида хизмат қилаи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!