Қирғизистонда Ўзбекистондан сабзавот ва мевалар олиб киришни тақиқлаш таклиф қилинди

Қирғизистонда Ўзбекистондан сабзавот ва мевалар олиб киришни тақиқлаш таклиф қилинди

Қирғизистонда депутат Балбак Тулобоев Ўзбекистон ва Туркманистондан сабзавот, мева ва резавор мевалар олиб киришга тақиқ жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Tazabek.kg” хабар берди.

Депутат бундай таклифни 24-июн куни Аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва минтақавий ривожланиш қўмитасининг йиғилишида илгари сурган.

Унинг фикрича, бу қадам маҳаллий фермерларга ўз маҳсулотларини сотишга ёрдам бериш учун зарур.

“Нега ўзимизники бўла туриб, бошқаларни бойитиб, уларнинг маҳсулотларини сотиб олишимиз керак? Биз маҳаллий сабзавот, мева ва резаворларни нафақат экспорт, балки истеъмол қилмоқчимиз”, — деди у.

Бунга жавобан Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Кубат Касейинов бу масалани кўриб чиқишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!