Қирғизистонда кўчки юз берди, 18 та уй аҳолиси эвакуация қилинди

Қирғизистонда кўчки юз берди, 18 та уй аҳолиси эвакуация қилинди

Ўш вилоятининг Ўзган туманида ҳажми қарийб 1 миллион куб метр бўлган кўчки юз берди. Бу ҳақда «Каbar» хабар берди.

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, кўчкидан 300 метр узоқликда жойлашган 18 та уй аҳолиси эвакуация қилинган.

«Ўзган вилояти жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан огоҳлантириш эълон қилинди, профилактика чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!