Қирғизистон "Сорос" жамғармасининг республикадаги фаолиятини тўхтатди

Қирғизистон "Сорос" жамғармасининг республикадаги фаолиятини тўхтатди

"Сорос" халқаро жамғармасининг бутун Марказий Осиё бўйича фаолиятини мувофиқлаштирувчи "Сорос-Қирғизистон" жамғармаси хорижий агентлар тўғрисидаги қонун қабул қилиниши муносабати билан республикадаги фаолиятини тўхтатмоқда.

“Жамғарма Қирғизистон фуқаролари томонидан бошқарилади, бироқ хориждан маблағ олади, бу эса уни муқаррар равишда янги қонунчилик чекловларига дучор қилади”, — дейилади ташкилот баёнотида.

Жамғарма 30 йиллик фаолияти давомида Қирғизистондаги турли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун қарийб 115 миллион доллар ажратгани таъкидланди.

2023 йил октябрь ойида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот қўмитаси “Нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. Бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари қонун лойиҳасини Россиянинг хорижий агентлар тўғрисидаги қонунининг ўхшаши деб атади. Ақш давлат котиби Энтони Блинкен эса Қирғизистон президенти Садир Жапаровга мактуб йўллаб, ҳужжат қабул қилинса, ноҳукумат ташкилотларни фуқаролик ва жиноий жазога тортилишидан хавотир билдирди.

Ўз навбатида, Жапаров Блинкенга: "Ички ишларимизга аралашманг", дея жавоб қайтарди.

Юқоридаги қонун 2 апрел куни Қирғизистон президенти Жапаров томонидан имзоланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!