Владимир Путин халқаро жиноятда айбланган еттинчи давлат раҳбари бўлди. Халқаро жиноий суд (ХЖС) томонидан давлат раҳбарларининг айбланиши жуда кам кузатиладиган ҳолат. Шу кунгача халқаро жиноятда айбланган давлат раҳбарларидан иккиси оқланган, иккитаси ҳукмгача вафот этган, яна бирининг судга топширилиши кутилмоқда.
Кот-д'Ивуар президенти Лоран Гбагбо 2011 йилда Халқаро жиноий судга тортилган биринчи давлат раҳбари бўлган. У 2010–2011 йилларда мамлакатдаги қуролли можаролар пайтида инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбланган. Аммо 2019 йилда Гбагбо оқланган.
Кениянинг бўлажак президенти Ухуру Кениата 2007–2008 йилларда мамлакатдаги сиёсий инқироз даврида инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбланган. Бу айбловлар 2014 йил декабрида далил йўқлиги сабабли ундан олиб ташланган.
Судан президенти Умар аль-Башир 2019 йилдан бери ўз мамлакатида ҳибсда ва Гаагага экстрадиция қилиниши кутилмоқда. У Дарфур аҳолиси ичида учта этник гуруҳнинг геноцидини уюштириш ва амалга оширишда айбланмоқда.
2011 йилда ХЖС Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийни ҳибсга олишга ордер берган. Аммо улар буни амалга оширишга улгурмадилар — тўрт ой ўтгач, Қаддафий Миллий ўтиш кенгаши жангарилари томонидан ўлдирилган.
Либерия президенти Чарльз Тейлор қамоқ жазосига ҳукм қилинган биринчи давлат раҳбари бўлди. У уруш жиноятларини содир этишга кўмаклашиш ва инсониятга қарши жиноятларда шерикликда айбдор деб топилди. 2012 йилда суд Чарльз Тейлорни 50 йилга озодликдан маҳрум қилди.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.
Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш талаб этилади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.
“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.
Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.
Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.
Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.
Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.
Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.