Қашқадарёда Nexia ва “Зил” тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Қашқадарёда Nexia ва “Зил” тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Маълум бўлишича, чорраҳадан бурилаётган “Зил" Nexia’га бориб урилган.

Ҳодиса 16 июнь куни соат тахминан 05:30 ларда содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Ҳайдовчи А.С. бошқарувида бўлган Nexia билан Қарши шаҳар айланма йўлидан Нишон туманидан Самарқанд вилояти томонга ҳаракатланиб келиб, "Боғобод” МФЙ ҳудудидаги “Шаршара” чойхонаси олдидаги чорраҳада қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи А.Т. бошқарувида бўлган “Зил -130” русумли юк автомашинаси билан ушбу чорраҳадан қайрилиб, олаётган вақтида олд қисми билан Nexia’га урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, Nexia салонида йўловчи сифатида келаётган фуқаро Н.Ў. олган тар жароҳати туфайли шифохонада берилган тез тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабардв.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!