Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 38 ёшли аёлнинг бир нечта эркак томонидан калтакланиб, сочи кесиб ташлангани ҳақида хабар берилганди. “Замон” информацион дастурида маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судида ушбу эркакларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда Дарё ёзмоқда.
Воқеа 2022 йил 9 июль куни, кечаси соат 23:00 атрофида содир бўлган. Аёл 10 ёш кичик йигит билан ишқий муносабатда бўлиб юрган. Бу эса ўғлини уйлантирмоқчи бўлган хонадон эгаси ва йигитнинг қариндошларига маъқул келмаган. Шу боис аёл ўша йигит хонадонига олиб борилиб, йигитнинг ака-укалари томонидан калтакланган.
Суд ҳужжатларига кўра, бошқа бир қизга унаштирилган йигит ўзидан катта аёлга илакишиб, унинг уйида яшаётганидан хабар топган акалар шу куни аёл ва укасини уйларига олиб келган.
Шундан сўнг иккисини арқон билан боғлаб, ўғилнинг кўз ўнгида аёл қамчи билан калтакланган, ўғилларининг ҳаракатини назорат қилиб турган ота аёлнинг сочини олишни буюрган. Уйдаги аёллардан бирининг раҳми келиб, жабрланувчининг арқонини ечиб юборган ва у деразадан кўчага қочиб чиққан.
Суд давомида жабрланувчи айбланувчиларни кечирганини билдирган. Суд ҳукмига кўра, ота ва кенжа ўғилга уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси, қолган икки ўғилга эса уч ва икки йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.